Қатар терма жамоаси футболчилари Ўзбекистонга қарши кечадиган учрашув ҳақида фикр билдиришди
02 фев 2024 18:40
Новости
Қатар терма жамоаси футболчилари Ўзбекистонга қарши кечадиган учрашув ҳақида фикр билдиришди
Қатар терма жамоаси аъзолари Лукас Мендес ва Тариқ Салмон Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши кечадиган чорак финал учрашуви ҳақида сайтимизга фикр беришди
"Ўзбекистон кучли жамоа эканлигини Таиландга қарши ўйинда исботлади. Чорак финал босқичида осон рақиблар йўқ. Чемпионлик ҳақида гапирмайман, сабаби олдинда ўйинлар кўп. Ўйиндан ўйинга ҳаракатланамиз" - деди Лукас Мендес

Тариқ Салмон: "Қайсидур жамоа қоғозда кучлироқ бўлиши мумкин, аммо менинг фикримча яққол фаворит йўқ. Осиё кубоги кутилмаган натижаларга тўла турнир. Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига ва уларнинг даражасига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Осон ўйин бўлмаслиги аниқ" - дея фикр билдирди ҳимоячи Тариқ Салмон

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии