RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Қашқадарё вилояти чемпионати. 4-тур натижалари Новости

Қашқадарё вилояти чемпионати. 4-тур натижалари

Теги :  Қашқадарё
Мазкур ҳафта бошларида Қашқадарё вилояти чемпионатида 4- тур учрашувлари бўлиб ўтди.

4-турга келиб муборакнинг  “Қарлиқ” жамоаси сафарда “Нишон” жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Мазкур учрашувда мубораклик футболчилар  рақибларидан устун келиб 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишди ва  турнирнинг якка пешқадамига айланиб олишди.

Ёш мураббий Элбек Жураев мураббийлигидаги “Қарлиқ” жамоаси тур учрашувларида рақиблар дарвозасига учдан кам туп киритишмаяпти.

Ушбу учрашувда энг фаол ҳаракат қилган “Қарлиқ” жамоаси ярим ҳимоячиси Мамашариф Ҳалимов рақиблар дарвозасига 4 тўп киритиб “покер”га эришди.
Мазкур турда икки учрашувда жамоалар  жангавор дуранг қайд этишди.”Насаф”футбол мактаби тарбияланувчилари ўз майдонларида косоннинг “Аланга” жамоасига қарши майдонда саф тортишди. Кескин кечган баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашди. Учрашув 2:2 ҳисоб билан якун топди.

Турнинг сўнгги поғонасида бораётган қаршининг “Бинокор” жамоаси  “Чироқчи” жамоаси билан баҳсда рақиблар дарвозасига 5 тўп киритиб 5 тўп ўтказиб юборишди. Қизиқарли ўйинда мухлислар голлар шоусига гувоҳ бўлишди. Чироқчиликлар сафарда азалий рақибидан бир очко тортиб олишди. Баҳсда жанговор 5:5 ҳисоби қайд этилди.
 
Турдан-турга  ёрқин ўйинларни намойиш этаётган  яккабоғнинг “Семруғ” жамоаси ўз майдонида “Турон” жамоасини қабул қилди. Шиддатли баҳсда Бекзод Раҳмонов жамоадошлари ўз мухлислари ўнгида  навбатдаги ғалабани тантана қилишди. Учрашувда кичик ҳисоб қайд этилди. 1:0

Яккабоғликлар  ишончли ғалабадан сўнг турнир жадвалида 6 очко билан 8 ўринга чиқиб олишди..

Ушбу тур “Зафар” , ”Навбаҳор”жамоалари дам олишди.


     Ўрин        

Жамоалар

      Ўйин       

        Тўплар        

      Очко      

1

       “Қарлиқ” (Мубрак)         

4

16-9

12

2

“Шўртан-ФМ” (Ғузор)   

4

10-6

9

3

“Зафар” (Қамаши)

3

9-3

9

4

“Машъал -ФМ” (Муборак)

4

6-4

7

5

“Новқат-CITY (Касби)

4

10-11

7

6

“Нишон” (Нишон)

3

8-7

4

7

“Кўкдала” (Чироқчи)

4

1-4

6

8

“Семурғ” (Яккабоғ)

4

5-6

6

9

“Қарши” (Қарши)

4

12-9

4

10

“Навбаҳор” (Касби)

2

8-3

4

11

“Чироқчи” (Чироқчи)

3

15-12

4

12

“Олимпия” (Қарши ОЗК)

4

4-7

4

13

“Ҳисор” (Шахрисабз)

4

2-7

4

14

“Аланга” (Косон)

3

4-4

3

15

“Турон” (Қарши ҚСКХК)

4

4-10

3

16

“Насаф-ФМ” (Қарши)

3

8-11

3

17

“Бинокор” (Қарши)

4

9-17

2

18

“Китоб” (Китоб)

4

0-12

0


Фаҳриддин Чориев тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика