"Шўртан" клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳамкорликни давом эттириш мақсадида меморандум имзолади
04 ноя 2022 10:15
Новости
"Шўртан" клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳамкорликни давом эттириш мақсадида меморандум имзолади
Ҳабарингиз бор, "Шўртан" профессионал футбол клуби, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан икки йилдан буён профессионал футболчиларни тайёрлаш бўйича ишлаб келмоқда. Бу бўйича шартнома имзолаган.
"Шўртан" футбол клуби, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси доирасида ташкил этилган Про лига баҳслари ҳамда Ўзбекистон Кубоги ўйинларида муносиб иштирок этиб келмоқда. Бунинг учун маҳаллий, иқтидорли футболчилар хизматидан кенг фойдаланиб келиняпти.
Бугун "Шўртан" таркибида Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари бўлган Асадбек Самариддинов, Ойбек Жонибеков ва Чориёр Турсунқулов тўп тепмоқда.
Шунингдек, ЎзПФЛнинг U-19 чемпионати иштирокчи бўлган "Шўртан" U-19 жамоасида ҳам Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академия тарбияланувчиларидан ўн бир нафари мавжуд. Демак, ўзаро ҳамкорликдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор.
"Шўртан" футбол клуби ҳамда Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан келгуси ҳамкорликда янги номлар ва маҳоратли футболчилар кашф этилади деган умиддамиз.
"Шўртан" профессионал футбол клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўзаро ҳамкорликни ўзайтириш мақсадида меморандум имзолади.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии