RU

Последние новости

23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  1 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  60 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  20 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7

Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси чемпионлари муносиб тақдирланишди Новости

Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси чемпионлари муносиб тақдирланишди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8-13 ноябрь кунлари Қарши шаҳрида футбол бўйича 2002 йилда туғилган болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтган эди.

Мазкур Ўзбекистон кубогида Қашқадарё вилояти жамоаси (бош мураббийи Ботир Қодирқулов)  барча рақибларидан устунликка эришиб, ғолибликни тантана қилишган эди. Эътиборлиси, 2002 йилда туғилган ўсмирлар жамоасининг асосий таркибида тўп суриб, кубокни қўлга киритишда муносиб ҳиссаларини қўшган  Асилбек Бердиалиев, Шерали Расулов, Шахобиддин Самадов ҳамда Салоҳиддин Санақуловлар Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари саналишади. 

29 ноябрь куни Қарши шаҳридаги 47-умумий ўрта таълим мактабида вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси ташаббуси билан ушбу тўрт нафар чемпион ўқувчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимда иштирок этиб, сўз олган Қашқадарё вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Норқул Даминов, “Машъал” футбол кулубининг ёрдамчи мураббийи Ботир Қораев, футбол академияси директори Нурали Султонов, футбол академиянинг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиевлар кубок соҳибларини қутлаб, келгусида ўзбек футболида ёрқин юлдузлар қаторида бўлишини, миллий терма жамоамиз сафида бўй кўрсатишида омадлар тилашди. Ўз навбатида иқтидорли саналган ёш чемпионлар ҳам яратилган қулай шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда машғулотларга зўр бериб, орзу-истаклари сари дадил боришига ваъдалар беришди. Тадбир сўнггида ғолиб ўқувчиларга вилоят футбол ассоциацияси,  футбол академияси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади        

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика