RU

Последние новости

13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  15 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  19 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  41 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  100 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25

Қамаши туманининг 80 йиллигига аталган мусобақа бўлиб ўтди Новости

Қамаши туманининг 80 йиллигига аталган мусобақа бўлиб ўтди

Теги :  Қамаши
Яқинда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида туманнинг 80-йиллиги ҳамда 9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан

болаларнинг севимли шоири Саодат Тожиевнинг хотирасига бағишланган 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида мини футбол бўйича учинчи бор, аънанавий тарзда ўтказилётган  республика хотира турнири мусобақаси бўлиб ўтди. 

Мазкур хотира турнир учинчи бор,  Қашқадарё вилоят футбол федерацияси, Туман хокимлиги, Қамаши болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилди. Мусобақа очилиш маросимида Туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Д.Бердиев сўзга чиқиб шоирнинг фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди шундан сўнг, мусобақа меҳмони сифатида ташриф буюрган Тошкентнинг  “Олимпик” клуби мураббийи Азиз Файзиев сўзга чиқиб турнирда иштирок этаётган ёш футболчиларга омад тилади.

Мусобақага  “Олимпик” болалар клуби (Тошкент), Пешку ихтисослаштирилган  футбол интернати (Бухоро), “Мотрид” болалар клуби (Самарқанд), Ромитан болалар ва ўсмирлар спорт матаби (Бухоро),  Косон туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (Косон),  ҳамда мусобоқа мезбонлари Қамаши болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (Қамаши),  жамоаларидан иборат  ўн иккита  жамоа уч  гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди.

Қайд этиш керакки, мусобақага Пешку футбол интернати, Самарқанд вилояти “Мотрид” футбол клуби Косон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Қамаши Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби  2002-2003 йилларда  таваллуд топган тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалар икки ёш тоифасидаги жамоалари билан  иштирок этиб, турнир ғолиблиги учун баҳс олиб боришди.

  

Турнирнинг саралаш баҳслари туман марказида жойлашган суъний қопламали  футбол майдони ҳамда “Дўстлик” маҳалласидаги “Qamashi mega futbol” МЧЖ қарашли суъний қопламали футбол майдонларида бўлиб ўтди.

Кўплаб футбол мухлисларни ўз бағрига чорлаган икки футбол майдонларида вилоятлардан ташриф буюрган ёш иқтидор эгалари ўзларининг ажойиб ўйинларини намойиш этиб,  маҳаллий футбол  ишқибозлар олқишига сазовор бўлишди. Юқори савияда ташкил этилган хотира турнири тўрт кўнлик футбол байрамига улашиб кетди.

Шиддатли ва кескин курашларга бой бўлган саралаш баҳсларида  “А” гуруҳида  кўп очко жамғарган  мусобақа мезбонлари Қамаши болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, ва  Пешку ихтисослаштирилган футбол интернати(Бухоро) “Б” гуруҳида “Мотрид” футбол клуби ҳамда Косон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби  жамоаси ярим финал баҳсларига йўланмани кўлга киритишди.

Мусобақа давомида ташкилотчилар мусобақа қатнашчиларига миллий таоммиз ош тортиқ этишди.

Дастлабки ярим финалда мусобақа мезбонлари БЎСМ(Қамаши) жамоаси БЎСМ (Косон) ёш футболчиларига қарши кураш олиб боришди. Қизиқарли кечган баҳсда 

Фахриддин Чориев бошчилигидаги “БЎСМ-2003”(Қамаши) жамоаси 3-1ҳисобида ғалаба қозониб финал йўл олишди.

Иккинчи ярим финал учрашувида Самарқанднинг “Мотрид” жамоаси  “Пешку- ФМ”жамоасига рўпара келишди.  Бу баҳс шиддатли ва кескин курашларга бой бўлди.

Бухоролик ёш  футболчилар  рақибларини 5-3 ҳисобида устун келишди.

Финал баҳсида турнир кубоги учун Бухоролик  ёш футболчилар турнир мезбонларига  қарши майдонга саф тортишди. Биринчи бўлимда икки жамоалар ҳам очиқ футбол намойиш этишди Қамашиликлар  сафида 10-рақамда ҳаракат қилган Зафармурод Абдурахмановнинг фаоллиги бухораликлик ҳимоячиларни  қийин аҳволга солиб қўйди.  Жангавор таркиб билан майдонга тушган мезбонлар дастлабки дақиқалардан рақиб жарима майдончаси томон хавф солишди. Турнирнинг энг яхши ҳужумчиси сифатида эьтироф этилган Зафармурод Абдурахманов  биринчи бўлимнинг ўзидаёқ бухоралик тенгдошлари дарвозасига тўрт тўп киритиб “покер”га эришди. 4-0

Иккинчи таймда Алишер Бозоров  бошчилигидаги “Пешку” ФМ жамоаси янги кучларни майдонга туширди. Ўйин бошланишидан ҳужумга эътибор қаратган бухоролик ёш  футболчилар дастлабки дақиқадан ҳисобни очди.4-1

Аммо орадан саккиз дақиқа ўтиб, қамашилик  ёш чарм тўп усталари ҳисобдаги фарқни яна йириклаштиришга эришишди. Баҳснинг якунланишига уч дақиқа қолганда  Қамаши болалар ва ўсмирлар спорт мактаби  футболчилари саккизинчи ғалаба голини киритишди. 8-1

 Шу тариқа, бу йилги хотира турнир кубогини  мусобақа мезбонлари  Қамаши болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси қулга киритишди. Бухора жамоаси иккинчи бор, турнирнинг 2-ўринни қулга киритишди.


2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги натижалар:
1-ўрин  Қамаши Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (Қамаши).
2-ўрин  Ромитан-БЎСМ, Пешку Футбол интернати (Бухоро).
3-ўрин  БЎСМ ( Косон).
3- ўрин “Мотрид” жамоаси (Самарқанд).

2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги натижалар:
1-ўрин  БЎСМ ( Косон).
 2-ўрин  “Олимпик” ( Тошкент).
3-ўрин  БЎСМ (Қамаши).
Ҳаваскор жамоалар ўртасидаги натижалар:
1-ўрин  “Қамаши” жамоаси (Қамаши).
2-ўрин  Болалар ва ўсмиралар спорт мактаби (Қамаши).
3-ўрин  “Мотрид” футбол клуби ( Самарқанд).

Шуни таъкидлаш жоизки, саралаш учрашувларида Достон Негматов устозлигидаги “Мотрид” футбол клуби (Самарқанд) ёш футболчиларнинг матонатли ўйинлари билан футбол учрашувларнинг бевосита кўзатган мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлишди  айрим сабабларга кўра, турнирга кам спортчи билан ташриф буюрган эди.

Самарқандликлар  тулиқ таркибда келганда  эди турнир совриндорлар қаторидан жой олиш аниқ эди. Боиси, гуруҳ баҳсларида жамоа бирор уч бор ғалаба нашидасини сўришди фақат сўнгги баҳсда бухораликларга  5-3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Заҳирасиз ўйин ўтказган самарқандикликларга чарчоқ аломатлари ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ушбу жамоага турнир ташкилотчилари томонидан турнирнинг “Ҳалол  ўйин учун” номинацияси топширилди.  

Мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан  ғолиб ва совриндорларга кубок, медал, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилди. Турли номинация ғолиблари ҳам муносиб тақдирланди.

-    Республика хотира турнирга юқори масқадлар билан ташриф буюргандик. Турнирда иккинчи бор иштирок этаяпмиз ва иккинчи марта фахрли иккинчи ўринни қулга киритдик. Мусобақани юқори савияда ташкил этган ташкилотчиларга катта раҳмат айтмоқчиман.

-    Насиб бўлса, кейинги йил ҳам муносиб иштирок этмоқчимиз-дейди биз билан суҳбатда “Бухоро” жамоаси мураббийси Алишер Бозоров.
  
-   Ушбу турнирининг ўтказишдан максад, Қамаши туманинг 80 йиллиги юбилейни кенг нишонлаш ва  туманимизнинг болалар севимли шоири  Саодат Тожиев хотирасини ёд этиш, ёшларни спортга бўлган қизишларини янада ошириш ва бошқа вилоятлардаги спортчи ёшлар билан дўсттона муносабатда бўлиш, туманда ўсмирларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, спортсевар ёшлар сафини  яна кенгайтириш ва иқтидорли ўсмирларни излаб топиш ва туман ҳалқига байрамона кайфиятни улашдан иборат- деди- Қамаши туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Дилшод Бердиев.  
   
Фаҳриддин ЧОРИЕВ.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика