RU

Последние новости

22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  0 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  1 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  27 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0

Қадамбой Нурметов: “Ўзимни кучли клубларда синаб кўришга тайёрман” Новости

Қадамбой Нурметов: “Ўзимни кучли клубларда синаб кўришга тайёрман”

Самарқанднинг “Динамо” жамоаси мавсум якунларига кўра турнир жадвалида сўнги ўринни эгаллади ва тўғридан тўғри Про-Лигага тушиб кетди.

Бунга омиллар кўп. Унинг сабабларини излаш эса алоҳида мавзу ҳисобланади. Биз эса биринчи даврада ижобий таасурот қолдирган ҳужумчи Қадамбой Нурметов билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган саволлар билан юзландик.

- Аввало “Динамо”нинг жорий мавсум Суперлигадаги иштирокига тўхталиб ўтсангиз. Биринчи даврани жамоа ажойиб тарзда ўтказганди. Лекин, футболчилардаги ўзига бўлган ишонч ва куч иккинчи даврага келиб йўқолди...
- Ўзимни фикримни билдирсам. Бизга шижоа ёки ишонч эмас, барқарорлик етишмади. Битта ўйинимизни ва услубимизни ушлай олмадик. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг босим юзага келди. Оғир вазиятдан чиқиб кета олмадик. Ўзимизга бўлган ишончни йўқотиб қўйдик.



- Балки, мураббийлар футболчиларни руҳий томонлама яхши тайёрлай олмагандир. Одатда жамоа қийин вазиятга тушиб қолганида, мураббийларнинг махорати асосий планга чиқади...
- Мураббийлар яхши ишлашди. Уларга айбни ағдариш нотўғри. Ҳамма айб биз футболчиларда. Руҳий тушкунликка тушиб қолганимиздан сўнг, уни енгиб ўтиш қийин бўлди. Тажрибасизлигимиз панд берди.

- “Сўғдиёна”, “Навбаҳор” ва "Локомотив" жамоаларига қарши кечган учрашувларда муҳим голларни урдингиз. Ўша пайт қалбингиздан қандай ҳислар кечди?
- Тўғриси, буни сўз билан ифодалаб беролмайман. Ўша онларда мендан бахтли инсон йўқ эди. Гол уриб, жамоангга оз бўлсада фойда келтиришнинг завқи бошқача бўлади.

- Янги клублардан чорловлар бўляптими? Ўзингизни юқори даражадаги жамоаларда синаб кўриш орқали тажрибангизни янада ошириш имконияти бўлиши мумкин...
- Ҳозирча кучли жамоалардан таклифлар йўқ. Агарда, бўлса ўзимни синаб кўришга тайёрман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика