Пролига. Бугун Суперлига йўлланмасига эга чиқадиган жамоа аниқ бўлади
09 ноя 2025 07:34
Новости
Пролига. Бугун Суперлига йўлланмасига эга чиқадиган жамоа аниқ бўлади
Мусобақа етакчиси "Локомотив" ҳозирда иккинчи ўринда кетаётган "Арал" меҳмони бўлади. Айни вақтда Тошкент жамоасида 41 та очко бор. Нукусликларнинг очколари эса 38 тани ташкил қилади. "Арал" жамоаси тўғридан-тўғри Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш учун бугунги баҳсда икки ва ундан ортиқ тўп фарқи билан ғалаба қозониши лозим. Қолган барча ҳолатдаги натижа "Локомотив"ни Суперлигага олиб чиқади.
Шунингдек, куннинг иккинчи баҳсида "Олимпик-Mobiz" "Жайхун"ни қабул қилади. Ҳар икки баҳс соат 14:00 да старт олади.
Про лига
20-тур
"Олимпик-MobiUz" – "Жайхун"
09.11.2025
Бош ҳакам: Найим Қосимов
Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусан Худойбердиев, Расул Фозилов
Назоратчи: Олим Абдувасилов
Комиссар: Бекзод Арипов
"Арал" – "Локомотив"
09.11.2025
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар: Дилшод Жуманиёзов, Фарҳод Усмонов
Назоратчи: Ҳусниддин Шодмонов
Комиссар: Владимир Назаров

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии