ПСЖнинг ЕЧЛдаги қайдномасидан 2 футболчи олиб ташланди
04 авг 2020 20:09
Новости
Парижликларнинг мусобақага тақдим этган футболчилар рўйхатидан 30 июнь куни клуб билан шартномаси тугаган ҳужумчи Эдинсон Кавани ҳамда эркин агент сифатида “Боруссия Д”га ўтган ҳимоячи Тома Менье олиб ташланган.
Уларнинг ўрнига эса қайдномага Митчел Баккер ва Эрик Шупо-Мотинг киритилди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ЕЧЛ чорак финали доирасида 12 август куни Лиссабонда “Аталанта” билан беллашади.
Комментарии