ПСЖ МЮ қизиқаётган ҳужумчи учун 60+ млн. евро тўлашга тайёр
21 июл 2023 22:12
Новости
ПСЖ МЮ қизиқаётган ҳужумчи учун 60+ млн. евро тўлашга тайёр
ПСЖ "Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хойлунд учун курашга қўшилди.
Маълумотларга кўра, парижликлар футболчининг трансфери борасида ишларни бошлаб юборишган. Париж клуби менжери Луиш Кампуш сўнгги ҳафтада футболчининг яқинлари билан боғланишга улгурган.
Франция чемпионлари "Аталанта" талабларини (60 млн. евродан кўпроқ маблағ) қондириш тайёр, бироқ унгача бир неча нафар футболчиларни сотишни режа қилишмоқда. Хойлунд учун даъвогарлик қилаётган "Манчестер Юнайтед" Италия клуби сўраётган пулни тўламаслиги мумкин.
Даниялик сўнгги мавсум А Сериянинг 32та учрашувида 9та гол уришга муваффақ бўлди.
Комментарии