RU

Последние новости

13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  1 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  0 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  10 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7

"Профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим". Ҳусниддин Алиқулов "Насаф" мухлисларига хайрлашув мактуби йўллади Новости

"Профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим". Ҳусниддин Алиқулов "Насаф" мухлисларига хайрлашув мактуби йўллади

"Насаф" ҳимоячиси бугун Туркиянинг "Ризеспор" клуби футболчисига айланди.

"Қадрли "Насаф" клуби мухлислари! 

Дастлаб сизларга катта раҳмат айтмоқчиман! "Насаф"да бахтли эдим, ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам бирга бўлдингиз. Ҳар дақиқа сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис этиб турдим. Жамоани шундай тарзда қўллашда давом этишингизни сўраб қолардим. Зеро, "Насаф" сизлар учун ўйнайди! 

Фурсатдан фойдаланиб, "Насаф"даги барчага, раҳбариятдан тортиб, клубдаги барча ходимларга, мухлисларга катта раҳмат айтаман! Ўз навбатида, Рўзиқул Саъдуллаевич Бердиевга алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳар бир ўйинда бош мураббийнинг ишончини оқлаш учун майдонга тушдим ва клуб учун боримни бердим. Ўз ўйиним ва голларим билан жамоа ғалабаларига оз бўлса ҳам ҳисса қўшганимдан фахрланаман. "Насаф"даги фаолиятим якунланди, сабаби профессионал фаолиятимда олдинга интилиш вақти етиб келди. Барча футболчилар сингари мен ҳам ўзимни легионер сифатида синаб кўришни хоҳладим. 

Фаолиятимни Туркиянинг "Ризеспор" клубида давом эттиришга қарор қилдим. Тўғри, олдимда Осиёнинг бир қатор клубларидан таклифлар бор эди. Аммо профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим. Туркия Суперлигасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга, майдонда охирги кучим қолгунча ўйнашга ваъда бераман. 

Шуни унутмангки, мен доим "Насаф" мухлиси бўлиб қоламан", – деди футболчи.

Ҳусниддин Алиқулов бугун Туркия Суперлигаси вакили "Ризеспор" билан 3 йиллик шартнома тузган эди. 

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика