Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди
12 ноя 09:56
Новости
Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2026дан сўнг Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубини бошқариши мумкин.
Бу ҳақда Франциянинг L'Equipe нашри хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, Саудия клуби бош мураббийи Серхио Консейсау қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилишини режа қилган. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
“Ал-Иттиҳод” раҳбарияти аллақачон франциялик мураббийга таклиф билан чиққан. Араблар франциялик мутахассисни дунёнинг энг кўп маош олувчи мраббийлардан бирига айлантиришни режа қилган. Дешамнинг ўзи ҳозирча жавоб беришга шошилмаяпти ва бор эътиборини жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришга қаратганлигини маълум қилган.
Похожие новости
22:35
Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди 1
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии