RU

Последние новости

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Про лигага равона бўлган "Андижон"дан кимлар кетди ёхуд клуб Янги йилга қарздорликсиз ўтди Новости

Про лигага равона бўлган "Андижон"дан кимлар кетди ёхуд клуб Янги йилга қарздорликсиз ўтди

Теги :  Андижон
Энг ўйлантираётган вазиятлардан бири ҳам янги мавсумда жамоада қоладиганлар масаласидир...

Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Соҳибжонов, Ислом Маматказин, Абдураҳмон Комилов, Изатилло Абдулҳақов, Абдувоҳид Ғуломов билан узоқ йилларга мўлжалланган шартномалар тузилган ва жамоада қолишлари аниқ. Ўтган йили таркибда ҳаракат қилганларга тўхталсак, Сардор Хурсандовни бир йил илгари футбол жамоатчилиги танимасди. Ўйин амалиётига эга бўлиб, ҳимоядаги ҳаракатлари сайқаллаша бошлагач, даражаси ортди. Мавсум якунига етиши биланоқ манзилни ўзгартиришини билдирди, дўстона хайрлашилди. 

Азамат Исроилов билан музокара чоғида келиша олмадик. Бошқа вариантларни қидириб кўрсин. Клуб эгаси Журъатбек Қувватов айтганидек,ўзида хоҳиш бўлмаса,ҳеч кимни ялиниб ёки мажбурлаб олиб қолиш ниятида эмасмиз. 

Жамоага келиб қўшилганларидан буён вақтларини заҳира ўриндиғида ўтказган Хуршид Убайдуллаев, Асилбек Амонов, Миркомил Локаев билан шартномани узайтиришдан мантиқ йўқ эди. 

Иккинчи даврада дарвозани ишончли тарзда қўриқлаган Элдор Адҳамов масаласи ҳам шу кунларда ҳал бўлади. Клуб томонидан қилиниши мумкин бўлган шароитлар ҳавола этилди. Дарвозабон ўйлаб кўриш учун фурсат сўраган. Қишки йиғинлар бошлангунга қадар кутилади. 

Шунингдек, шартнома муддати тамом бўлган Усмонали Исмоналиев ва Бахтиёр Қосимов ҳам ҳозирча пауза ушлашган. Нуфузли клублардан таклиф тушса, йўлларига тўғаноқ бўлинмайди. Охирги сўз ўзларига ҳавола этилган. Ҳеч бирлари билан қарздорлик йўқ. Ҳисоб-китоб ишлари тўлалигича якунига етказилди. Янги йилга қарздорликсиз чиқилди. 

Эндиликда янги шартномалар тузилишида минимал муддат икки йил қилиб белгиланади.  Шулар ҳал бўлгач, керакли чизиқларга муносиб футболчилар жалб қилинади", - деб ёзади "Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика