RU

Последние новости

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

ПРО-Лига, “В” гуруҳи. 3-турнинг тезкор голи ва бошқалар ҳақида Новости

ПРО-Лига, “В” гуруҳи. 3-турнинг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

Теги :  ПРО-лига
ПРО-Лига, “В” гуруҳининг 3-тур якунига кўра эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

Ўйинга жозиба бағишлайдиган голлар доимо мухлисларнинг диққат марказида туради. Якунланган турнинг 4та ўйинида 12та гол қайд этилди. Ҳар бир учрашувга ўртача 3тадан гол демакдир.

Мезбонлар 6та гол киритган бўлса, меҳмон жамоалар ҳам 6 бор рақиб дарвозасига тўп киритган.

Учрашувларнинг биринчи таймида 4та гол киритилган бўлса, иккинчи таймда сермаҳсуллик ортди ва яна 8та гол қайд этилди.

Ушбу турда энг кўп гол урган жамоа “Хотира-79” жамоаси бўлди. Уйчиликлар ўз майдонида “Локомотив-БФК”га қарши кечган баҳсда 4та тўп киритди. Меҳмонлар эса бунга 3та гол билан жавоб қайтарди холос.

“Ёзёвон” – “Лабса” учрашуви нурсиз дуранг билан якун топди.

3-турда “Ёзёвон”, “Лабса” ва “Шердор” жамоалари ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишни уддасидан чиқди.

Турнинг энг тезкор голи муаллифи – Ислом Шарипов бўлди. “Локомотив-БФК” футболчиси “Хотира-79”га қарши баҳснинг 11-дақиқасидаёқ рақиб дарвозасини ишғол этиб, учрашувда ҳисобни очди.

Турнинг энг сўнгги дақиқада киритилган голига ҳам Ислом Шарипов муаллифлик қилди. “Локомотив-БФК” футболчиси учрашувнинг 88-дақиқада ҳам мезбонлар дарвозасига тўп киритди. Аммо унинг голлари жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

3-турда дублга эришган футболчи 2та бўлди. “Хотира-79” етакчиси Собир Ҳамидов “Локомотив-БФК” билан ўйинда рақиб дарвозасини икки бор иншонга олди. “Темирйўлчилар”дан эса Ислом Шарипов иккита тўп гол уришга эришди.


3-турда гол урган футболчилар
1. Бобур Мамажонов – “Хотира-79”.
2. Собир Ҳамидов (2та) – “Хотира-79”.
3. Абдулазиз Султонов – “Хотира-79”.
4. Ислом Шарипов (2та) – “Локомотив-БФК”.
5. Хаёт Сотиволдиев – “Локомотив-БФК”.
6. Ғолибжон Сарибоев – “Шердор”.
7. Акбар Сиддиқов – “Шердор”.
8. Бахтиёр Раҳматиллаев – “Ғиждувон”.
9. Баҳром Нарзуллаев – “Ғиждувон”.
10. Акмал Холматов – “Ифтихор”.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика