RU

Последние новости

16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   0 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  5 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  1 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9

ПРО-Лига, “А” гуруҳи 4-тур. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида Новости

ПРО-Лига, “А” гуруҳи 4-тур. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида

Сешанба куни бўлиб ўтган ПРО-Лиганинг 4-тур ўйинларига оид эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

Футболга ўзига яраша жозиба бағишлайдиган голлар ҳақида тўхталиб ўтсак.

4-турнинг 4та ўйинида жами 11та гол қайд этилди. Шундан 7тасини мезбон жамоалар киритган. Қолган 4та гол меҳмонлар ҳисобига ёзилган.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида 2та тўп киритилган бўлса, иккинчи таймда сермаҳсуллик ортди ва стадионга келган мухлислар яна 9та голга гувоҳ бўлди.

Турнинг энг тезкор голи 23-дақиқада содир бўлди. “Истиқлол” ҳимоячиси Абдухолиқ Қурбонов “Динамо” дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, учрашувда ҳисобни очишга эришди. Эътиборлиси унинг голи жамоаси ғалабасини таъминлади. Аксинча турнинг энг сўнгги дақиқада киритилган голи эса 90+5-дақиқада юзага келди. “Андижон” ҳужумчиси Даврон Исоқов сафарда “Сурхон”га кечган баҳсда ўз активига битта гол ёздириб қўйишга эришди. Аммо унинг жамоаси бу сафар мағлубиятга учради.
4-турнинг “Истиқлол” – “Динамо” ўйинида тошкентлик ҳакам Азиз Асимов ҳар икки жамоа дарвозасига биттадан пенальти белгилади. Аввалига мезбонлар сардори Абдухолиқ Қурбонов унумли фойдаланган бўлса, иккинчи бўлимда “Динамо” футболчиси Амиржон Сафаров ҳам нуқтадан адашмади. Аммо унинг жамоаси мағлуб бўлди.
Поёнига етган турда эътиборлиси иккита ва ундан ортиқ гол урган футболчи кузатилмади. Шунингдек автогол ҳам қайд этилмаган.



4-турда гол урган футболчилар

1. Абдухолиқ Қурбонов – (пенальти) “Истиқлол”.
2. Азиз Мадалиев –“Истиқлол”.
3. Амиржон Сафаров – “Динамо”.
4. Санжар Баратов – “Норин”.
5. Қадамбой Нурметов – “Хоразм”.
6. Баҳриддин Ваҳобов – “Сурхон”.
7. Суҳроб Неъматов -  “Сурхон”.
8. “Даниэл Насриддинов – “Сурхон”.
9. Даврон Исоқов – “Андижон”.
10. Обид Жўрабоев – “Шўртан”.
11. Наврўз Ҳаипов – “Орол”.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика