RU

Последние новости

22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  4 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  170 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  31 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 10-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида Новости

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 10-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

Теги :  ПРО-лига
Ўтган жума куни мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ПРО-Лиганинг 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда мухлислар бир қатор қизиқарли баҳсларга гувоҳ бўлди дейиш мумкин. Хусусан “А” гуруҳидаги ўйинларда сенсация қайд этилмади. Олдиндан фаворит дея эътироф этилган жамоалар якунда ғолиб бўлди.

Эътиборлиси 10-турда дуранг натижаси қайд этилмади. Сафарда ғалаба қозонган ягона жамоа эса “Машъал” бўлди. “А” гуруҳидаги пешқадамлик қилаётган “газчилар” бу турда “Орол” майдонига сафар уюштириб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

10-турнинг тўртта ўйинида жами 12та гол қайд этилди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан гол демакдир.

Энг кўп гол урган жамоа “Сурхон” бўлди. Термизликлар ўз майдонида “Хоразм”ни қабул қилди ва рақиб дарвозасини 4 бор аниқ нишонга олди.

“Шўртан” ва “Машъал” жамоалари ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.

Ушбу турда мезбонлар томонидан киритилган голлари сони 9тани ташкил этган бўлса, қолган 3та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида мухлислар 7та голга гувоҳ бўлди. Иккинчи таймда эса дарвозаларга яна 5та тўп киритилди.

10-турнинг энг тезкор голи 8-дақиқага тўғри келди. “Сурхон”нинг марказий ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов “Хоразм” дарвозасига биринчи бўлиб тўп киритиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Аксинча 10-турнинг энг сўнгги дақиқасида киритилган гол 83-дақиқада содир бўлди. Бу ҳам “Сурхон” – “Хоразм” ўйинида юз берди. Урганчликларнинг тўпурар ҳужумчиси Қадамбой Нурметов учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни биттага қисқартиришга эришди.  

Ушбу турда дублга эришган футболчи Баҳриддин Ваҳобов бўлди. “Сурхон”нинг тажрибали ҳужумчиси “Хоразм” билан ўйинда 2та тўп киритиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Шунингдек 1та автогол қайд этилди. “Динамо” ҳимоячиси Миркомил Лоқаев “Андижон”га қарши баҳснинг 17-дақиқасида кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.
Учрашувларнинг иккинчи бўлимидан иккита пенальти юз берди. Эътиборлиси уларнинг барчаси аниқ амалга оширилди. “Андижон” ҳимоячиси Нодир Мавлонов “Динамо” дарвозасини аниқ нишонга олган бўлса, “Сурхон” жамоаси сардори Баҳриддин Ваҳобов ҳам 11 метрлик нуқтадан аниқ фойдаланди.  

10-турда кимлар гол урди?
1. Миркомил Лоқаев (автогол) – “Динамо”.
2. Шохруҳ Бойқўзиев – “Андижон”.
3. Нодир Мавлонов – “Андижон”.
4. Зоҳир Қўзибоев – “Динамо”.
5. Зафар Акромов – “Машъал”.
6. Оғабек Эркинов – “Шўртан”.
7. Жасур Холтўраев – “Шўртан”.
8. Нажмиддин Нормуродов – “Сурхон”.
9. Баҳриддин Ваҳобов (2та) – “Сурхон”.
10. Фарҳод Тожиев – “Сурхон”.
11. Қадамбой Нурметов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика