RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

ПРЕВЬЮ+ТАҲЛИЛ. "Андижон" - "Нефтчи". Хомяковнинг режаси бу сафар ҳам иш берадими? Новости

ПРЕВЬЮ+ТАҲЛИЛ. "Андижон" - "Нефтчи". Хомяковнинг режаси бу сафар ҳам иш берадими?

Ўзбекистонда футбол водийда туғилган. У ерда доим қандай ҳолат бўлмасин бу спорт тури биринчи рақамлилигини йўқотмайди.

йўқотмайди. Стадионлар тўлиб тошади. Водий дербиларини айтмайсизми, ундаги шиддат, кураш, интригалар, рақобат бу водий футболининг безаги-ку. Гарчи бу турда марказий мақомда ОКМК - "Навбаҳор" учрашуви бўлсада, Фарғонадаги "Андижон" - "Нефтчи" учрашувига кўз юмиш нодонлик ҳисобланарди. 

Андижан

Суперлига. Тур 5

08/04/2023, 17:55

2
:
0
Завершен

Нефтчи

Диер Турапов - 9', Нурилло Тухтасинов - 20'

45'
90'
15'  Фарход Бекмурадов
46'  Фарход Сохибжонов
63'  Бобур Фарҳодов (Шахбоз Эркинов)
71'  Фарход Бекмурадов (Леван Арвеладзе)
71'  Ахтам Назаров (Абдурахмон Комилов)
79'  Илҳом Абдуганиев (Шерзод Эсанов)
9'  Диер Турапов
13'  Муҳсин Убайдуллаев
20'  Нурилло Тухтасинов
25'  Нурилло Тухтасинов
45'  Тома Табатадзе
50'  Зоир Джурабаев (Андрей Мищенко)
65'  Нурилло Тухтасинов
66'  Улугбек Хошимов (Фозил Мусаев)
90'  Диер Турапов (Юрий Батюшин)
90'  Тома Табатадзе (Иззат Абдуллаев)
90'  Аббос Гуломов (Умар Адхамзода)

Ўзаро ўйинлар 

Жамоалар чемпионат доирасида 47 маротаба тўқнаш келишган. Шундан 32 тасида фарғоналиклар устун келган бўлса, 10 тасида андижонликлар ғалаба қозонган. Яна 5 ўйинда кучлар тенг келган.  "Бургутлар" мезбон мақомида сўнгги бор 2016 йил ғалаба қозонган. Фарғонада эса кетма-кет учта учрашувдан бери ғалаба билан ортга қайтмоқда. Фақат 1та учрашувда томонлар дурангга рози бўлган (2010 йил). Бу жамоалар охирги бор 2020 йилнинг 15 декабрь санасида Фарғонада тўқнаш келишган. Ўшанда Суперлига плей-офф йўлланмаси учун майдонга тушишган ва унда меҳмон сифатида ҳаракат қилган “Андижон”нинг қўли баланд келган - 1:3.

Сўнгги ўйин

Ўтиш ўйини

НЕФТЧИ - АНДИЖОН 1:3

15 декабрь 2020 йил. Фарғона. "Истиқлол" стадиони.

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Тимур Гайнулин, Ғайрат Жўраев

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Отабек Зокиров 8, 1:0, Дониёр Абдумманопов 31, 1:1, Фарҳод Сохибжонов 33, 1:2 Жамшид Ҳомидов 89, 3:1

"Нефтчи": 21. Фаррух Турдалиев, 4. Миржалол Неъматов, 7. Мансуржон Саидов (С), 9. Отабек Зокиров, 10. Исломжон Тошпўлатов, 18. Жавоҳир Расулов, 20. Дилёрбек Ирматов, 34. Рустамжон Абдухамидов (31. Павел Смоляченко), 38. Умар Адхамзода, 44. Шодиёр Ҳожиматов, 94. Анваржон Ҳожимирзаев.

Захира: 96. Шуҳратилло Раҳмонов, 3. Тимур Султонов, 5. Элдор Эргашев, 8. Исломбек Каримов, 31. Павел Смоляченко, 70. Достонбек Бобожонов, 93. Сирожиддин Аллаев, 99. Илҳомжон Ваҳобов.

"Андижон": 16. Элдор Адҳамов, 3. Азамат Исроилов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Хушнудбек Авилов, 6. Бахтиёржон Қосимов, 8. Фарҳод Бекмуродов, 17. Абдулло Олимов (С), 22. Усмонали Исмоналиев, 25. Қаҳрамон Баҳодиров, 28. Фарҳод Соҳибжонов, 33. Дониёр Абдуманнопов.

Захира: 13. Муҳаммадсолих Убайдуллаев, 11. Сирож Мелиев, 20. Асилбек Азизов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 27. Муҳаммад Юлдашев, 80. Шаҳбоз Жумабоев, 99. Жамшид Ҳомидов.


Услуб жиҳатдан ўхшаш жамоалар тўқнашуви. Аммо...

"Андижон" ҳам, "Нефтчи" ҳам мураббийлари услубий жиҳатдан биринчи ўринда тартибли футболни устувор деб ҳисоблашади. Бунда улар кўпроқ ҳимояга таянган ҳолда, олдиндаги ижрочилар ҳисобига қарши ҳужумда вазиятлар яратишга ҳаракат қилишади. Лекин "Нефтчи"нинг қониқарли натижалари замирида олдинги чизиқда йиғилган маҳоратли ва яхши савиядаги футболчиларнинг катта меҳнати ётибди. Умуман Левченко ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғи вакилларининг кучли томонларидан унумли фойдалана оляпти. Нурилло Тўхтасинов бунга яққол мисол. Фарғоналиклар 4та турда рақиблар дарвозаси томон 18 бор аниқ зарба йўллади ва шуларнинг 9таси гол билан якунланди. Ҳар бир учрашувда аниқ зарбалар сони ўртача 4,5 ташкил қилмоқда. Тўп назорати борасида кўрсаткич деярли катта устунликка эга бўлмаяпти. Ўртача ҳар бир ўйинда 46,75 фоиз тўпга эгалик қилишмоқда. "Андижон"да бу 47 фоиз ҳисобланади. Александр Хомяков жамоаси асосан бутун учрашувни ҳимояга эътибор қаратган ҳолда ўйиндаги кам сонли вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилади. Позицон ҳужумга деярли кам ўтади. 4та турда жамоа рақиблари дарвозаси томон умумий ҳисобда 5 бор аниқ зарба йўллашган ва бу кам. Албатта марказда Маматказин ва Бубаня жуфтлиги тартибли ўйин кўрсатаётганини, рақиблари ҳужумини "автобус" сингари тўхтатаётгани бор гап. Стандарт вазиятларда ҳам айнан шу икки мудофаа вакили катта саҳнага чиқади.  "Нефтчи"да ҳам марказий ҳимоячилари кучли. Шунга яраша олдинда ҳам ўйинни ҳал қила оладиган ижрочилар кўп. "Андижон"га етишмаётган, ўз ўйинини мукаммал сифатида кўрсатишга тўсиқ бўлиб турган нарса шу. 


Мутахассис фикри 

Камолиддин Мурзоев: "Водий дербиси нафақат майдон ичида, балки майдон ташқарисида ҳам мухлисларнинг тўқнашуви муросасиз ўтишини таъминласа керак. "Андижон" "Олимпик" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Нефтчи"дан ҳам очко олишга астойдил интилади. Бу учрашув "Нефтчи"ни чиндан ҳам совриндорлар қаторига киришига жавоб берадиган ўйин бўлади.


Йўқотишлар 

Лутфулла Тўраев тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. "Андижон"да эса икки нафар легионер Рубин Хебай ва Нодар Кавтарадзелар ёрдам бера олишмайди. Қизиқ ҳолат, бу йил 4та учрашувда "Андижон"нинг 3та футболчиси ҳакам томонидан четлатилди.  Жамоадаги 5 нафар легионеридан фақат Бубаня ва Аҳтам Назаров қизил карточка билан сийланмади. Хомяков бу борада қандайдир иш олиб бормаса, шу кетишда хорижлик меҳмонлар мавсумни катта қисмини байроқ ва барабанлар билан мухлис сифатида кузатишларига тўғри келади. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика