Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди
23 ноя 2025 12:25
Новости
Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди
Совринга энг кўп эга чиққанлар орасида "Нефтчи"нинг собиқ мураббийи етакчи.
Куни кеча Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз тарихида 6-маротаба Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.
Жамоа бош мураббийи Виталий Левченко учун бу натижа ушбу мамлакатдаги илк соврин эди. Шу тариқа, тожикистонлик 53 ёшли мутахассис Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббийга айланди.
Энг яхши натижа Юрий Саркисянга тегишли бўлиб, у айнан "Нефтчи" бош мураббийи сифатида 5 маротаба бош совринга эга чиққан.
Шунингдек, Миржалол Қосимов ва Равшан Ҳайдаров 3 мартадан мавсумни пешқадам сифатида якунлаган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии