RU

Последние новости

11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  1 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  12 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  6 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  12 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  9 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  7

Превью. "УзДонгЖу" - "Ғиждувон" Новости

Превью. "УзДонгЖу" - "Ғиждувон"

Бугун Ўзбекистон биринчилигининг 10-тур баҳсларига старт берилади. Андижоннинг «УзДонгЖу» жамоаси Ғиждувоннинг «Ғиждувон» жамоасини қабул қилади.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихига назар ташласак  икки бора куч синашишганига гувоҳ бўламиз. Ўтган йили бўлиб ўтган иккала бахсда хам «УзДонгЖу» жамоаси ғалаба қозонган. Ғижувонда бўлиб ўтган баҳсда 0:4 ҳисоби қайд этилган бўлса, Андижонда ўтказилган баҳс эса  4:2 ҳисобида якун топган.

Ўтказилган ўйинлардан сўнг майдон эгалари 9 ўйиндан 18 очко жамғариб 4-ўринни банд этган бўлса «Ғиждувон» жамоаси 8 ўйиндан 4 очко жамғариб сўнгги ўринни банд этишган.

Ушбу баҳс олдидан ҳар иккала жамоада ҳам йўқотишлар бор майдон эгалари таркибида ўтган турда майдондан четлатилган Феҳруз Солоҳидинов қатнаша олмаса меҳмонлардан эса сариқ карточкалари тўрттага етган Мирзо Турсунов ва Маъмур Рамазонов иштирок этишмайди.  

Ушбу учрашувни тошкентлик ҳакам Ахмаджон Эргашев бошқариб боради унга қанотларда фарғоналик Қахрамон Собиров ва наманганлик Абдумажид Жабборов ёрдам беришади. Учрашув назоратчиси наманганлик Шуҳрат Бозоров. Эътиборлиси ўтган йили бўлиб ўтган Андижондаги баҳсни ҳам Ахмаджон Эргашев бошқариб борган.

Барча мухлисларни бугун 17:00да Шўрбулоқ даҳасидаги мактаб-интернати стадионида бўлиб ўтадиган  ушбу қизиқарли учрашувга таклиф этамиз.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
 2015 ЙИЛ
Иккинчи босқич 8- тур. 20-сентябр (якшанба)
«Ғиждувон» (Ғиждувон)–«УзДонгЖу» (Андижон) 0:4. 125 томошабин.
Хакамлар:
О.Тўйчибоев (Тошкент) – 8,2, Д.Сарсенов (Нукус) - 8,4,Б.Канназаров (Нукус) - 8,0
Назоратчи: А Тамбовцев (Тошкент).
Голлар: А.Жўрабоев (34) А.Қаюмов (67) И.Турсунов (83-пен) С.Солохиддинов (85)
Огохлантиришлар: М.Файзуллаев (64) Ш.Рахматов (83) – Ф.Солохидинов (15) Б.Ғозиев (17) И.Каримов (76)
Четлатиш: М.Қосимов (Ғиждувон 78)

Иккинчи босқич 9- тур. 26-сентябр (шанба)
«УзДонгЖу» (Андижон)–«Ғиждувон» (Ғиждувон) 4:2. 112 томошабин
Хакамлар:
А.Эргашев (Тошкент) – 8,2, Р.Толибжонов  (Фарғона) - 8,1,Ш.Аъзамов (Фарғона) - 7,7
Назоратчи: С.Зайлобиддинов (Фарғона).
Голлар: Ф.Солохидинов (30) А.Тўхтасинов (50) И.Каримов (84) А.Жўрабоев (90+2) – А.Абдуллаев (45) Т.Умаров (83)
Огохлантириш: Ш.Салимов (Ғиждувон 31)

10- тур. 18-май  (чоршанба)
«УзДонгЖу» (Андижон)–«Ғиждувон» (Ғиждувон) Шўрбулоқ ФИМИ стадиони
Хакамлар:
А. Эргашев (Тошкент), Қ.Собиров (Фарғона), А.Жаббаров (Наманган)
Назоратчи:  Ш.Бозоров (Наманган).

«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика