RU

Последние новости

14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  0 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  2 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  8 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  17 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  5 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4

Превью. "Қизилқум" - "Бухоро" Новости

Превью. "Қизилқум" - "Бухоро"

Бугун "Қизилқум" клуби ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади.
«Қизилқум» (Навоий) – «Бухоро» (Бухоро)
21 май. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), А. Снетков (Тошкент вилояти), Ш. Рўзиқулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

“Қизилқум” ва “Бухоро” олий лигада 26 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 13тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Бухоро” ҳисобида 10та ғалаба мавжуд.

“Бухоро” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 33та тўп киритган, навоийликлар эса “Бухоро” дарвозасига 44та гол уришган. “Бухоро”  ўзаро ўйинларда 33 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 42 очкони қўлга киритган. “Бухоро”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса - 5:0.
 
2013 йил иккала жамоа ўз уйидаги учрашувда ғалабага эришган. "Бухоро" мезбонлик қилган баҳсда 4:3 ҳисоби қайд этилган. Майдон эгалари сафида Алишер Маҳмудов, Воҳид Шодиев ва Бахриддин Ваҳобов (иккита), меҳмонлардан Фаррух Хайдаров, Фаррух Шотурсунов ва Яннис Мандзукас гол уришган. Зарафшондаги ўйинда Алишер Холиқовнинг ҳар иккала бўлимда урган голлари "Қизилқум"га ғалаба келтирганди - 2:0.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
23.10.2013 «Қизилқум» - «Бухоро» 2:0
14.04.2012 «Қизилқум» - «Бухоро» 1:0
02.04.2011 «Қизилқум» - «Бухоро» 0:0
25.04.2009 «Қизилқум» - «Бухоро» 3:2
18.10.2008 «Қизилқум» - «Бухоро» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” мезбонлик қилган ўйинларда 2 марта дуранг қайд этилган. 8 марта “Қизилқум” зафар қучган бўлса, 3та ўйинда “Бухоро” сафарда бўлишига қарамай рақибдан устун келган. “Бухоро” “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги 8та ўйинда ғалаба қозона олмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика