RU

Последние новости

14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  0 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  1 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  8 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  17 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  5 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4

ПРЕВЬЮ. "Олмалиқ" - "Локомотив" Новости

ПРЕВЬЮ. "Олмалиқ" - "Локомотив"

Олий лиганинг 9-турини очиб берувчи ўйин Олмалиқда "Олмалиқ" ва "Локомотив" клублари ўртасида бўлиб ўтади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Локомотив» (Тошкент)
14 май 2015. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), Р. Самандаров (Навои), О. Жумаев (Навои), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

“Олмалиқ“ ҳамда “Локомотив“ шу кунга қадар ўзаро 12 маротаба куч синашишган. Натижалар "Локомотив”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 3та ўйинда ютган, “Локомотив” ҳисобида эса 7та ғалаба бор. Яна иккита ўйин дуранг билан тугаган. Тўплар нисбатида тошкентликлар устун: 19-15. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 11, “Локомотив” эса 23 очко қўлга киритган.

“Олмалиқ”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Ўз навбатида “темирйўлчилар”нинг  “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 ни ташкил этади.

Ўтган йил биринчи даврада “Локомотив” ўз уйида йирик ғалабага эришган. Фарҳод Тожиев ва Жасур Ҳасанов биринчи бўлимда, Виктор Карпенко эса иккинчи бўлимда омалиқликлар дарвозасига гол уришганди – 3:0. Иккинчи даврада Олмалиқдаги учрашувда битта гол ўйин тақдирини ҳал қилган. Фарҳод Тожиевнинг киритган тўпи “темирйўлчилар”га ғалаба келтирган – 0:1.

Олмалиқда ўтган барча учрашувлар:
17.10.2014 «Олмалиқ» - «Локомотив» 0:1
10.08.2013 «Олмалиқ» - «Локомотив» 1:2
20.06.2012 «Олмалиқ» - «Локомотив» 1:0
11.09.2010 «Олмалиқ» - «Локомотив» 1:1
12.09.2009 «Олмалиқ» - «Локомотив» 4:0
08.08.2008 «Олмалиқ» - «Локомотив» 4:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Олмалиқ” клуби шу кунгача олий лигада ўз майдонида “Локомотив”ни уч марта таслим қилган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Иккита баҳсда “Локо” сафардан ғалаба билан қайтган. Эътиборлиси бу ғалабалар охирги икки йилда қўлга киритилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика