RU

Последние новости

11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  2 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  7 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  34 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  15

Превью. Бундеслига: Чемпионатнинг энг меҳнаткаш жамоаси пешқадамга қарши Новости

Превью. Бундеслига: Чемпионатнинг энг меҳнаткаш жамоаси пешқадамга қарши

Ниҳоят Германия чемпионати ишқибозлари ва шинавандалари кутган дамлар етиб келди.


Ўтган йилнинг декабр ойида танаффусга чиқиб кетган Бундеслига карвони яна йўлга тушиш арафасида турибди.


Тунда "Баденова-Штадион"да Германияда 2017 йилнинг илк ўйини ўтказилади. Унда Кристиан Штрайх шогирдлари, яъни "Фрайбург" жамоаси пешқадам "Бавария"ни қабул қилишади.
Бу учрашув бундеслиганинг биринчи даврасидан ўрин олган охирги турни очиб беради.

Тан олиш керак, "Фрайбург" ушбу мавсумда Штрайх қўл остида ажойиб  ўйин кўрсатмоқда. Жамоа ҳозиргача ўтказилган 16та ўйинда жами 23 очко тўплаб, турнир жадвалида 8-ўринни банд этиб туришибди.
"Фрайбург" ўз уйида яхши ўйин ўтказадиган жамоалар сирасига киради. "Фрайбург" еттита ғалабанинг бештасини айнан "Баденова-Штадион"да бўлиб ўтган ўйинларда қўлга киритган.

Кристиан Штрайх шогирдлари Бундеслигадаги энг меҳнаткаш жамоа бўлиб турибди. "Фрайбург" ҳар ўйинда ўртача 117,7 км масофани босиб ўтиб, ушбу кўрсаткич бўйича пешқадам бўлиб турибди. Уларнинг бугунги рақиблари "Бавария" футболчилари эса ҳар бир учрашувда ўртача 6,5 км масофани босиб ўтишади. "Бавария" бу кўрсаткич борасида 15-поғонада турибди.
"Фрайбург"нинг муваффақиятининг сири ҳам уларнинг меҳнаткашлиги ва тиришқоқлигида бўлиб турибди. Жамоа жорий мавсумни имкон қадар юқори нотада ўтказиш учун анча тер тўкмоқда. Меҳнатлар самараси сифатида уларнинг эгаллаб турган ўринларини кўрсатиш мумкин. Жамоа агарда иккинчи даврани ҳам кўтаринки руҳда ўтказа олса, унда Кристиан Штрайхнинг "Фрайбурги" еврокубоклар учун бериладиган йўлланмалардан бирини қўлга киритиши ҳам мумкин.
"Фрайбург" мухлислари айнан шу орзу билан мавсумнинг иккинчи қисмини интиқлик билан кутишмоқда. "Фрайбург" ўз тарихида икки марта УЕФА кубогида қатнишиш имкониятига эга бўлган. Кристиан Штрайх эса бу кўрсаткични жорий мавсумда яна биттага ошириш мақсадида. Фрайбург шаҳри яна еврокубоклар ҳавосини соғиниб қолган ва жамоа ишқибозлари Штрайх бошчилигидаги "қўшин"га ишонишмоқда.


"Фрайбург" жамоасининг икки нафар футболчиси Марк-Оливер Кемпф ва Георг Нидермайер анчадан буён ўз жароҳатини тузатиш билан банд. Шунингдек, жамоанинг асосий марказия ҳимоячиларидан бири Чаглар Сёюнджю ҳам жароҳати боис ушбу баҳсни ўтказиб юборишга мажбур.
Бу эса "Фрайбург" учун йўқотиш саналади.

Ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманида "Фрайбург" устози Кристиан Штрайх шундай деди:
- "Бавария" рақибларини менсимайдиган жамоа эмас. Агарда мюнхенликлар ўз ўйинларини тўлиқ намойиш эта олишса, унда улар бизларни бемалол мағлубиятга учратишади. Шу боисдан ҳам биз уларга ўз ўйинларини намойиш этишларига йўл қўймасликка ва уларга муаммолар яратишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.


Қатарнинг Доҳа шаҳрида Германия чемпионатининг иккинчи қисмига тайёргарлик кўрган "Бавария" эса анча яхши кайфиятда Фрайбургга ташриф айлашмоқда.
Танаффусга Бундеслигада анчагина баланд шовқин кўтаришга муваффақ бўлган "РБ Лейпциг"ни тор-мор этиб, турнир жадвалининг якка пешқадами сифатида чиқиб кетган Анчелотти шогирдлари учун биринчи давранинг сўнгги беллашуви осон ўтмаслиги аниқ.
Қишки чемпион янги йилдаги ўзининг илк расмий баҳсини чемпионатнинг энг меҳнаткаш жамоасига қарши ўтказади. "Бавария" бу ўйинда сўзсиз фаворит. Буни инкор этиб бўлмайди. Мюнхенликлар исталган тўқнашувнинг асосий фаворити сифатида қаралиши бу янгилик эмас. Фақатгина Анчелотти шогирдлари Фрайбург сафаридан идеал ўйин орқали 3 очкони "чўнтак"ка солиб қайтишлари мумкин. Акс ҳолда қишки чемпионга мезбонлар кутилмаган бош оғриқ ва муаммоларни тақдим этишлари ҳеч гап эмас. 

Карло Анчелоттининг "Бавария"си қишки ўқув-машғулот йиғини чоғида янада жипслашиб, янада шаклланишга эришди. Мавсумнинг илк қисмига қараганда ҳозирги "Бавария" янада кучайган. Анчелоттининг режалари бўйича, "Бавария" мавсумнинг ҳал қилувчи қисмига қадар мунтазам равишда керакли миқдорда кучайиб, жамоанинг ўйини сайқаллашиб бориши лозим. Анчелотти айнан шу нарсага алоҳида эътибор қаратадиган мутахассислар сирасига киради. Куз ва қишнинг илк ойларидаги "Бавария" ҳали ўзининг максимум кучини намойиш этгани ва сарфлагани йўқ. Асосий куч режа бўйича баҳор ойига келиб ишга тушмоғи лозим. Унга қадар эса жамоа яна аста-секин ўзининг оптимал формасига кириб бориши даркор.


"Бавария" таркибида ушбу учрашув олдидан иккита йўқотиш мавжуд. Жером Боатенг ва Тьяго Алькантара жароҳатлари сабаб "Фрайбург"га қарши беллашувни ўтказиб юборади.
Артуро Видаль ва Кингсли Коман эса сафга қайтган ва ўйинга тайёр.

"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди:
- "Фрайбург" жуда яхши жамоа. Мен жамоамнинг тайёргарлик босқичидан мамнун бўлдим. Биз жуда яхши ва керакли даражада машғулотларда ишладик ва ўзимиз хоҳлагандек тайёргарлик кўрдик. "Бавария" ҳам жисмонан, ҳам руҳан яхши ҳолатда. "Бавария" Фрабургдаги ўйинга тўлиқ шай. Бу баҳсда яхши натижага эришишимизга ишоняпман.


Ўзаро ўйинлардаги факт:
Бу жамоалар жами 32 маротаба ўзаро дуч келишган. "Фрайбург" жамоаси ўтказилган 4 ўйинда ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлган. "Бавария" эса 22 бор ғалабага эришган. Қолган 6та учрашувда эса ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 26-67, "Бавария" фойдасига.


Бундеслига, 17-тур. Турнир жадвали

"Фрайбург" - "Бавария" (00:30)

"Баденова-Штадион" стадиони.

Бош ҳакам
: Мануэль Грефе

Ёрдамчи ҳакамлар
: Гвидо Клефе, Маркус Зинн

Захира ҳаками
: Бенедикт Кемпкес

Трансляция
: (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX), "Матч Тв" канали.


* Германия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган қолган ўйинлар шанба ва якшанба кунлари ўтказилади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика