RU

Последние новости

17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  4 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  4 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  7 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  14 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1

Превью. "Андижон" - "Машъал" Новости

Превью. "Андижон" - "Машъал"

Ўтган йил биринчи лигада иштирок этган "Андижон" ва "Машъал" клублари ўзаро тўқнаш келишади.
«АНДИЖОН» – «МАШЪАЛ»
29 март. Андижон “Соғлом Авлод” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Ҳ.Рўзиев, А.Усмонов, Т.Гайнулин, О.Тўйчибоев
Назоратчи: И.Мустафин.

Олий лиганинг бу икки клуби ўзаро 24 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 14 ўйнда ғалаба қозонишган, 3 учрашув дуранг билан якунланган. “бургутлар” эса бугунга қадар рақибни 7 бор мағлуб эта олишган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Машъал” томонида – 34:31. Ўзаро ўйнларда “Машъал” 45, “Андижон” эса 24 очколик бўлган.

“Андижон”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Қизиғи “Машъал”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0.

Ўтган мавсум иккала жамоа олий лигада қатнашмаган. 2012 йилги ўзаро ўйинларда мезбон жамоа ғолиб чиққан. Водийдаги баҳсда Рустам Аъзамов, Владимир Шишелов (иккита) ва Баҳром Абдураҳимовнинг голлари “бургутлар”га йирик ғалаба келтирганди – 4:0. Муборакдаги ўйинда Мирзоҳид Ғофуровнинг дарвозага урган голи “Машъал”нинг ғалабасини таъминлаган – 1:0.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
19.05.2012  «Андижон» – «Машъал»  4:0
02.04.2011  «Андижон» – «Машъал»  4:0
26.10.2010  «Андижон» – «Машъал»  1:1
07.09.2009  «Андижон» – «Машъал»  4:1
08.08.2008  «Андижон» – «Машъал»  2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз уйида 7 марта ғолиб чиққан, 2 бор дуранг ўйнаган. “Газчилар” водийдан уч бор уч очко билан қайтишган. Сўнгги бор бундай ҳолат 2007 йилги мавсумда қайд этилган. Шундан сўнг бўлиб ўтган 5та ўйинда муборакликлар сафарда ғалаба қозона олишмаган. Охирги икки учрашувда “бургутлар” ўз майдонларида бир хил 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришишган. 

Муаллиф тахмини: Мавсумда ҳали гол урмаган "Андижон" бугун ғалаба қозониши мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика