RU

Последние новости

19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  15 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 19:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 4:2 (матнли трансляция)  131 19:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3

Пол Скоулз: "Ҳозир пул АПЛ учун биринчи ўринда туради, "Барселона"да эса бизнез ва ўйин ўртасида мувозанат бор" Новости

Пол Скоулз: "Ҳозир пул АПЛ учун биринчи ўринда туради, "Барселона"да эса бизнез ва ўйин ўртасида мувозанат бор"

Теги :  Пол Скоулз
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз замонавий инглиз футболи ҳақида танқидий фикр билдирди.

"Англияда намойиш этилган ажойиб футболни топа олмаяпман. Атрофдаги барча инглиз футболини энг яхши деб аташмоқда.

Фикримча, ҳозир жаҳоннинг энг яхши лигаси Испанияда. Германияда ажойиб жамоалар бор. Италияда ҳам футбол ёмон эмас. Инглизлар эса А Серияни зерикарли деб ўйлашади, аммо чемионатни диққат билан кузатадиганлар у ерда нима бўлаётганини яхши билишади. "Ювентус" Премьер-лиганинг ҳар қандай топ-клубини мағлуб этиши мумкин. Туринликлар буни "Манчестер Сити"га қарши баҳсда исботлашган. Лекин бизда шундай тасаввур уйғонганки, худди улар фақат ҳимояда ўтиришади.

Европа турнирлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, испанлар - энг зўри. ЧЛ ва ЕЛ чорак финалларида уларнинг 16 жамоасидан 6 таси иштирок этди. Бу деярли ярми. АПЛда эса бор-йўғи иккита. Баъзиларини ҳисобга олмасак, жаҳоннинг энг яхши футболчилари ҳам бошқа мамлакатларда - Испанияда, "Бавария" ёки "Ювентус"да. Биз Месси ёки Неймарни Англияда кўрмаймиз.

Тўғрисини айтсам, менга "Сольфорд" иштирокидаги ёки ўғлим ўйнайдиган жамоалар ўйини қизиқ. Сўнгги икки йил давомида юқори сифатли ўйин бўлдими? "Ух, дахшатли баҳс" дейдиганичи? Эслаш жуда қийин. Афсуски, АПЛ учун биринчи ўринда футбол эмас пул ва ҳомийлар бўлиб қолган.

"Барселона"да эса бизнес ва ўйин ўртасида мувозанат бор. Бу клуб мухлисларга тегишли. Улар клуб фойда келтиришини исташади, аммо бу асосий мақсад эмас. Каталония клуби катта ғалабаларга интилишади ва бу энг яхши футболчиларни ўзига жалб қилади" - дейди Скоулз.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика