RU

Последние новости

22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  0 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  0 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  3 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  45 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  6

Погба билан Моуриньонинг муносабатига дарз кетган. "Юве" Погбани ортга қайтармоқчи Новости

Погба билан Моуриньонинг муносабатига дарз кетган. "Юве" Погбани ортга қайтармоқчи

"Манчестер Юнайтед"дан текинга "Ювентус"га ўтган ва 2016 йили ёзда 105 миллион евро эвазига қайтарилган Поль Погба яна Манчестерни тарк этиши мумкин.

Бу ҳақда "Tutto Juve" нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, Погба ва "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўзаро муносабати ёмонлашган. "Ювентус" эса ушбу имкониятдан фойдаланиб қолмоқчи.

Туринликлар бош мураббийи Аллегри клуб раҳбариятига марказ учун Погбани қайтариш ёки "Лацио"дан Сергей Милинкович-Савични олиб келиш талабини қўйганди. "Ювентус" эса Погбани жамоага қайтариш чораларини изламоқда.

Айни пайтда Погба ва Моуриньонинг муносабатлари идеал даражада эмас. Туринликлар эса ушбу вазиятда футболчининг агенти Мино Райола орқали Погбани "Ювентус"га қайтариш режасини амалга оширишмоқчи.

Фақат битта муаммо мавжуд. Погба "Манчестер Юнайтед"да 9 миллион евро маош олади. Милинкович-Савичнинг "Лацио"даги маоши эса бор-йўғи 1,5 миллион еврони ташкил қилади. Лекин "Лацио" ўз футболчисини арзон гаровга қўйиб юбормоқчи эмас.

"Ювентус" раҳбарияти Погба ва Милинкович-Савич танловидан қай бирига тўхталишини эса вақт кўрсатади.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика