Погба АПЛ ҳамда МЮ клуби тарихидан жой олди
14 авг 2021 20:17
Новости
Погба АПЛ ҳамда МЮ клуби тарихидан жой олди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба клуб рекордини ўрнатди.
Франциялик АПЛ 1-тури доирасидаги "Лидс"га қарши ўйинда (5:1) шерикларини 4 та голли пас билан таъминлади, бу эса "қизил иблислар"нинг рекорди.
Шу пайтгача МЮнинг ҳеч бир ўйинчиси Премьер-лиганинг бир ўйинида ассистлардан иборат "покер" қайд этмаган.
Шунингдек, у АПЛнинг бир ўйинида 4 та голли узатмани амалга оширган 7-футболчига айланди. Бунгача "Арсенал" аъзолари – Деннис Бергкамп, Хосе Антонио Рейес, Сеск Фабрегас, Эммануэль Адебайор ва Санти Касорла, "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн бундай натижага эришган.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии