Пирло: "Бизга тажрибали футболчилар етишмади"
28 фев 2021 11:18
Новости
Пирло: "Бизга тажрибали футболчилар етишмади"
"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 24-тури доирасида "Верона"га қарши ўйинда қайд этилган дуранг ҳақида гапирди.
"Ҳисобда олдинга чиқиб олишга эришгандик, аммо бу жуда қийин бўлди. Аммо етакчиликни ушлаб қолиш осон бўлмади. Шундай кичик хатолар борки, улар сабабли очколар йўқотилади, жамоа мағлуб бўлади. Афсуски, буни ёш футболчилар тушунишмаяпти.
Бизга тажрибали футболчилар етишмади, ёшлар эса тўпни қайси томонга йўналтиришни билишмаяпти. Криштиану ва Алекс Сандродан футболчилар билан гаплашиб олишни сўрагандим. Аммо бу ҳам камлик қилди", - деди Пирло.
Айни дамда "Ювентус" А Серияда 46 очко тўплаб, 3-ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии