RU

Последние новости

09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  0 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3

ПФЛ стадионлар агрономлари билан майдонлар масаласида учрашув ўтказди Новости

ПФЛ стадионлар агрономлари билан майдонлар масаласида учрашув ўтказди

Кеча — 15 январь куни Суперлиганинг 2024 йилги мавсумига мезбонлик қиладиган стадионлар номига ойдинлик киритилганди.

Хабар чиққан бир вақтда Лига стадионлар агрономлари билан учрашув ўтказди.



Суперлига-2024. Клублар мавсумни қайси стадионда бошлаши аниқ бўлди

Сифатли майдонга эга бўлиш осон жараён эмас. Шунингдек, майдонни сифатли кўринишда сақлай олиш янада мураккаб вазифа ҳисобланади. Шунга қарамай, айрим футбол клублари мазкур масалага беписанд муносабатда бўлиб келмоқда. Жумладан, Бухоро ва Андижон шаҳарларидаги стадионларни қисқа вақт ичида янгисига алмаштиришга тўғри келди. Масалага нотўғри ёндошув, соҳа мутахассисларининг етишмовчилиги ва айниқса, футбол клубларида фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг ўз вазифасига ёндошуви бир неча миллиард исроф бўлишига олиб келади.

"Локомотив" стадиони 2024-йилнинг иккинчи ярмидан Суперлига ўйинларини қабул қила олмайди

Учрашув давомида қуйида масалалар муҳокама қилинди:

• футбол майдонини Лига талаб қилаётган кўринишда сақлаб туриш учун у йил давомида қандай парвариш қилиниши лозим;
• футбол майдони парвариши учун унга қандай ва минимум неча нафар мутахассис бириктирилиши лозим;
• футбол майдони расмий учрашув олдидан қандай тайёрланиши ва ўйиндан кейин нималарга эътибор қаратилиши лозим;
• эҳтимолий куз-баҳор мавсумига ўтиш жараёнида майдонлар ҳолати юзасидан нималарга эътибор қилиш лозим.

"Динамо" мавсумни Самарқандда бошлай олмайди

Замонавий футбол майдонларини йил давомида яхши ҳолатда ушлаб туриш учун маълум миқдорда ҳаражат қилинади. Мисол учун, Европанинг машҳур стадионлари парвариши учун қанча маблағ сарф этилишини ўрганиш мумкин. Яхши майдонсиз сифатли футбол йўқ. Яхши мутахассис ҳам сифатсиз майдонда сифатли футболни кафолатлай олмайди. Бизнинг шароитда эса айрим футбол клублари битта футбол майдонини парвариш қилиш учун битта мураббийнинг бир ойлик иш ҳақи миқдорида ҳам маблағ ажратмаётган ҳолатлар мавжуд. Ёки аксинча, сметада футбол майдони парвариши учун ажратилган ва аслида этарли бўлиши кўзда тутилган маблағ бошқа мақсадлар йўлида сарф этилишининг оқибатида, футбол майдонлари азият чекади.

Навоийдаги "Ёшлар СМ" Суперлига учрашувларини ўтказа олмайди

Шундан келиб чиқиб, юқорида кўрилган тўрт масала юзасидан қуйидаги қарорлар қабул қилинди:

• футбол майдонини сифатли сақлаб туриш бир йил учун таҳминан қанчага тушиши белгилаб олинади ва мазкур масала ҳаражатлар сметасида ўз аксини топади;
• футбол майдони парвариши учун клуб (стадион) штат бирлигида мавжуд мутахассислар сони назоратга олинади;
• футбол майдони расмий учрашув олдидан қандай тайёрланиши ва унинг техник параметрли регламентда аниқ кўрсатилади;
• эҳтимолий куз-баҳор мавсумига ўтиш масаласи кун тартибига чиққунига қадар, майдонлар масаласида чимнинг совуқ об-ҳавога ҳам чидамли бўлиши масаласига эътибор қаратилади.

Лига футбол майдонларига бўлган талаб аниқ режа ва ҳаракатлар билан тартибга солинишини мониторинг қилишда давом этади.

"Сурхон арена" стадионида таъмирлаш ишлари қандай кетмоқда?



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика