RU

Последние новости

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  14 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  8 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади Новости

ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади

Айни вақтда Жаҳон лигалари ассоциациясининг Лигаларни ривожлантириш бўйича вакили Станислав Штипков Тошкентда бўлиб турибди.

Ўтган уч кун давомида мутахассис ЎзПФЛ фаолиятини ўрганиб, унинг ҳар бир бўлими ходимлари билан алоҳида суҳбат ўтказмоқда. 


Эртага — 12-июн куни тонгда ЖЛА бош котиби Жером Перлемутер пойтахтимизга етиб келади. Ташриф доирасида Перлемутер ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан учрашади. Шунингдек, 13-июн куни 16:30 да Wйндҳам меҳмонхонасида ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этувчи профессионал футбол клублари раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади. Унда ОАВ вакилларининг ҳам бўлиши кўзда тутилган.


14-июн куни Жером Перлемутер, Станислав Штипков, шунингдек, Чехия ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигалари раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Анжуманда мамлакатимиз Суперлигаси, уни ривожлантириш йўлида ЎзПФЛ иштироки, жаҳоннинг футболи ривожланган мамлакатлари Лигалари фаолияти ва бошқа кўплаб масалаларда журналистлар билан суҳбат ташкил этилади. Матбуот анжумани 11:00 да Бунёдкор стадионида бўлиб ўтади. 


Шу куни 20:00 да меҳмонлар Суперлига 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Пахтакор" беллашувини стадиондан кузатади. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика