RU

Последние новости

21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  2 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  2 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  9 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  32 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1

ПФЛ нега фақат Бақоевни жаримага тортди. Бошқаларга мумкинми? Новости

ПФЛ нега фақат Бақоевни жаримага тортди. Бошқаларга мумкинми?

4 март куни ПФЛ сайтида Суперлиганинг "1-тур учрашувлари пайтида регламент талабларини бузган расмий шахсларга нисбатан жарима чоралари қўлланилди" деган хабар чиқди.

Ушбу хабарда "Суперлиганинг 1-тури доирасидаги “Машъал” - “Сўғдиёна” футбол клублари ўртасидаги бўлиб ўтган учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этмагани, бу билан у Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.17-бандини бузгани учун Интизом кодексининг 5.34-бандларига асосан унга нисбатан огоҳлантириш ҳамда моддий жарима интизом чораси қўлланилди", - деб ёзилган.

Қизиғи айнан ўша ўйиндан кейин "Машъал" бош мураббийи Зоир Тўрақулов ҳам матбуот анжуманида иштирок этмаганди. Биринчи турда ҳам иккинчи турда ҳам "Машъал" катта мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида қатнашди.

2-турда "Қизилқум" - "Сурхон" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ҳам матбуот анжуманига кирмади. Унинг ўрнига Обид Худоёров келди.

Бироқ ПФЛ ҳозиргача фақат Улуғбек Бақоевга нисбатан жарима қўллади? Ушбу хабардан сўнг "Машъал" ёки "Қизилқум" клуби вакиллари биздан норози бўлишлари мумкин. Аммо эртага шу ҳолатнинг акси бўлса биз "Машъал" ёки "Қизилқум"ни ёнини олишга тайёр.

Шунчаки ПФЛ барча клубларга бирдек муносабатда бўлишини истаймиз холос.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика