Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"
12 окт 21:11
Новости
Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Тўлқинбеков Озарбайжон билан кечган иккинчи ўртоқлик учрашувидан сўнг фикрлари билан бўлишди (3:1).
"Ўйин яхши ўтди. Хато ва камчиликларимизни кўриб олдик. Умуман олганда яхши таассуротлар қолди, ўзимиз учун тажриба тўпладик.
Биринчи бўлимда ўйинни бўшашган ҳолда бошладик. Ўтган баҳсда кўп ҳужум уюштирганимиз учун бўлса керак. Иккинчи бўлимда ўзимизни йиғиб олдик. Бу устунлик берди.
Жаҳон чемпионатигача ишлаш керак бўлган нарсалар бор. Мундиалда максимум натижа қилиш ва чемпион бўлишни истаймиз", - дейди Азизбек Тўлқинбеков.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии