RU

Последние новости

10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   0 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  1 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  5 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  12

“Пахтакор” Туркиядаги сўнгги назорат учрашувни ғалаба билан якунлади Новости

“Пахтакор” Туркиядаги сўнгги назорат учрашувни ғалаба билан якунлади

Туркия йиғинидаги охирги назорат ўйинида тошкентлик футболчилари "Вардар"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувда "Пахтакор"нинг устунлиги сезилиб турди ва иккинчи бўлимда урилган голлар беллашув "Пахтакор"нинг ғалабаси билан тугашини таъминлади. Танаффусга қадар рақиб посбони  Ҳакимов, Аъзамов ва Аҳмедовнинг уринишларини бартараф эришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда захирадан туширилган футболчилар македонияликлар дарвозасини ишғол этишди. Дастлаб Иброҳимов аниқ зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Канюк яқин масофадан орадаги фарқни иккитага етказди. Шундай қилиб, Туркиядаги охирги назорат учрашувида "Вардар" 2:0 ҳисобида доғда қолдирилди.

"Пахтакор" Туркияда ўтган йиғинни якунлади ва 22 январдан тайёргарликни Тошкентда давом этиради. Белекда "Тургутлуспор" (3:0), "Амедспор" (2:0), "Партизани" (3:1) ва "Вардар" (2:0)га қарши назорат ўйинлари ўтказилганини эслатиб ўтамиз.


Назоратч учрашуви. 20.01.2018.

"ПАХТАКОР" - "ВАРДАР" - 2:0 (0:0)

"Пахтакор": Лобанов (Суюнов, 46), Козак (Сайфиев, 46), Симич, Аъзамов (Тожиев, 84), Шораҳмедов, Раҳматуллаев (Канюк, 77), Аҳмедов (Исматуллаев, 65), Машарипов, Искандеров, Абдураҳимов (Иброҳимов, 65), Ҳакимов (Ғанихонов, 77).

Голлар: Иброҳимов 76, Канюк 83.

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика