RU

Последние новости

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади" Новости

Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"

ОКМК учун бу мавсум осон ўтаётгани йўқ.

Олмалиқликлар мавсумни яхши бошлаганига қарамай кейинчалик барқарорлик етишмаслигидан азият чека бошлади, натижалар турлича кўриниш олди. Ўтган турда Жиззахда "Сўғдиёна"га йирик ҳисоба енгилган ОКМК жамоасини олдинда яна бир жиддий синов "Бунёдкор" кутмоқда. Бу учрашув олдидан жамоа ярим ҳимоячиси Нодирбек Абдураззоқов фикрларини билдирди. 

- "Сўғдиёна" билан ўйиндан қандай хулосалар чиқарилди?

- Бу учрашувни ҳамма таҳлил қилди деб ўйлайман. Барча ўз хатосини билади. Олдиндаги учрашувларда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- Бўлажак муҳим беллашувга ҳозирлик қандай кетяпти?

- ОКМК рақиб танламайди. Ҳар бир жамоага жиддий ёндошамиз. Фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Бу йил жамоа Олмалиқда бир маротаба мағлубиятга учради. "Бунёдкор" билан ўйинда бу устунлик берадими?

- Ўз мухлисларимиз олдида тўп тепиш ёқимли. Шундай экан уларни хурсанд қилишимиз керак бўлади. 

- Турнир жадвалидаги рақобат ва йўқотилаётган очколар фонида ОКМКнинг имкониятлари пасайиб кетмаяптими?

- Энди қолган учрашувларда максимал очко жамғаришга эътибор қаратамиз. 

- Бишкекда ўтган U-23 Осиё Кубогига саралаш учрашувларида нима учун терма жамоамиз кутилган ўйинни кўрсата олмади?

- Ўйинимизни тўлиқ кузатганлар бундай демайди. Биз ҳар бир ўйинда устунлик қилдик. Фақат гол уришга қийналдик. Айрим вазиятларда омад етишмади. Муҳими вазифани бажардик. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика