"Пахтакор" футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди
13 янв 2021 16:36
Новости
"Пахтакор" футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлаш арафасида турибди.
"Шерлар" ўйинчилари 3 ҳафталик таътилдан кейин бугун "Жар" стадионида йиғилишди ва тиббий кўрикдан ўтишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини билиш мақсадида ўтказиладиган одатий текширувлардан ташқари COVID-19 инфекциясини аниқлаш бўйича тест ҳам топширилди. Машғулотлар эса бугунги текширувлар натижаларидан келиб чиқиб, эртага "Жар" стадионида бошланади.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" йиғинни 21 январга қадар "Жар"да ўтказади. Шундан кейин жамоа БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетади.







"Пахтакор" Дубайда йиғин ўтказади: бўлажак рақиблар орасида "Зенит" ва "Спартак"...
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии