"Пахтакор" - "Динамо" учрашуви таҳлили: ҳакам нечта хатога йўл қўйди?
07 окт 14:36
Новости
"Пахтакор" - "Динамо" учрашуви таҳлили: ҳакам нечта хатога йўл қўйди?
❌Чераннинг голи
Назаримда, рақиб дарвозасини ишғол қилган “Пахтакор” футболчиси узатма вақтида офсайд ҳолатида эди. Қанот ҳаками ва ВАР учун бу жуда чигал вазият эмасди. Ҳакамлар голни ҳисоблаб, нотўғри иш қилди.
✅ Чераннинг бекор қилинган голи
Ҳакамлар "Пахтакор"нинг голини бекор қилиб, ҳақли иш қилди, ВАР эпизодга тўғри аралашди. "Пахтакор" футболчиси "Динамо" аъзоси билан курашда қўлларини ишлатган. Ҳимоячи ҳужумчининг олдида ҳаракатланаётганда, ҳужумчи унинг қўли ёки елкасидан тортиб, уни йиқитган ва тўп учун курашишига тўсқинлик қилган.
✅ 1-пенальти
Ҳакам қарор қабул қилиши учун оддий вазият. "Динамо" ҳимоячиси, шубҳасиз, қўл билан тўпга тегинган. Қўл бир томонга ва юқорига чўзилган, шу орқали тана майдони катталашган. Пенальти тўғри белгиланган.
✅ 2-пенальти
"Пахтакор"нинг 99-рақамли ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда бўлиши мумкин: офсайд чизиғи бўлмаса, ўйиндан ташқари ҳолат бўлган ёки бўлмаганини аниқ айтиб бўлмайди. Шундан сўнг тўп "Динамо" ҳимоячиси қўлига теккан. У қўлини орқасига тортмоқчи бўлди, аммо буни охиригача уддалай олмади. Қўл барибир тана майдонини бироз кенгайтирган эди. Агар "Динамо" ҳимоячиси қўлини олдинроқ орқасига тортганда эди, у табиий ҳолатда бўлар ва пенальти белгиланмас эди. Бу вазиятда ҳакам пенальти тайинлаш учун етарли асос кўрган.
Комментарии
Мени фикртм бу ҳакам бошқа бу соҳада ишламаслиги лозим.Ирматов жаноблари шу ўйинни бир кўриб чиқсин.
Нега стадионларимизда одам кам? Жавоб то бизда шундай ҳакамлар бор экан стадионлар тўлмайди,одамлар ахмоқ эмас,ҳаром ва ҳалолни ҳамма кўра била олади,афсуски бу ишлар йиллаб давом этмоқда