RU

Последние новости

20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  2 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  6 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1

Павел Смоляченко: "Пахтакор"га қарши бор кучимиз билан ўйнаганимиз учун "Локомотив"га ютқаздик" Новости

Павел Смоляченко: "Пахтакор"га қарши бор кучимиз билан ўйнаганимиз учун "Локомотив"га ютқаздик"

Андижоннинг “Андижон” жамоаси 17 – турда Тошкентда “Локомотив” меҳмони бўлди. Ушбу баҳсда мезбонлар (3:1) ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувдан сўнг “Андижон” футболчиси Павел Смоляченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Мени фикримча “Локомотив” клуби айни дамда чемпионатимизнинг энг кучли жамоаси. Биз учун ўйин жуда ҳам қийин бўлди. Биринчи вазифамиз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормаслик эди. Афсуски жарима зарбасидан гол ўтказиб юбордик ва шу гол режаларимизни ўзгартириб юборди. Ҳисобни тенглаштириш қийин масала эди. Биринчи бўлимда бизда голга тортадиган вазиятлар бўлмади. Иккинчи бўлимда эса ўзимда голли вазият юзага келганди. Афсуски ўша вазиятда омад мендан юз ўгирди ва имкониятдан фойдалана ололмадим. Агарда имкониятлардан фойдаланганимда ўйин бошқача кечиши мумкин эди.

“Локомотив” жамоаси ҳужумларидан ҳимояланиш биз учун жуда ҳам қийинчилик туғдирди. Энг асосийси биз учун уйдаги ўйинларда очко йўқотмаслик. “Қўқон – 1912” жамоаси билан 6 очколик ўйин бўлади. Агарда ўша учрашувда ғалаба қозона олсак турнир жадвалида улардан қочиб кетамиз. “Пахтакор” билан бўлган ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қилгандик. “Локомотив” билан ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда кам вақт бор эди. ушбу ўйинга тўлиқ тиклана олмадик. Мағлубиятга мана шу сабаб бўлди деб ўйлайман. Мухлисларимиз бизни қўллаб – қувватлаш учун Тошкентга ташриф буюришди. Бунинг учун уларга рахмат айтаман”, - дейди “Андижон” клуби футболчиси Павел Смоляченко.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика