Ўзбекистонлик ўйинчи тўп тепаётган жамоа Туркия 2-дивизионида чемпион бўлди
08 апр 2024 00:25
Новости
Ўзбекистонлик ўйинчи тўп тепаётган жамоа Туркия 2-дивизионида чемпион бўлди
Ўзбекистонлик Жаҳонгир Ўрозов ҳаракат қилаётган "Эюпспор" жамоаси Туркия Биринчи лигасида ғолиб бўлди.
Жамоа чемпионат якунланишига 5 тур қолганда чемпионликни расмийлаштирди. Истанбулликлар 29-турда "Алтай"ни ўз уйларида 4:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Қайд этиш керакки, "Эюпспор" таркибида ўзбекистонлик Жаҳонгир Ўрозов ўйнайди. Клуб бош мураббийи эса Арда Туран ҳисобланади.
Жаҳонгир Ўрозов жамоага ўтганидан сўнг фақатгина бир бор, аниқроғи Кубок доирасидаги "Бешиктош"га қарши баҳсда 3 дақиқа ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, турк клуби ўзбекистонлик футболчи учун "Бунёдкор"га 300 минг евро тўлаган.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии