RU

Последние новости

20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  0 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  8 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0

Ўзбекистонлик мураббийлар хориж клубларида малака ошириб қайтишди Новости

Ўзбекистонлик мураббийлар хориж клубларида малака ошириб қайтишди

Хабарингиз бор, 2018 йили мамлакатимизда “Про” мураббийлик лицензияси учун ўқув-курслар бошланганди.

Мазкур ўқув жараёни босқичма-босқич ўтказилиб келинмоқда. Унда таҳсил олаётган бир қатор таниқли мураббийлар талабга биноан ўиш жараёни сўнггида хориж клубида малака ошириб қайтиши зарур эди. Шу боис бир қатор ўзбекистонлик мутахассисларни европа клубларида бўлиб қайтганидан хабар топдик.

Хусусан, жорий мавсум “Динамо” жамоасини бошқариб, кейинчалик истеъфога чиққан Даврон Файзиев, АГМК бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Мухтор Қурбонов, “Чиғатой” футбол мактаби директори Рустам Абдуллаев ҳамда “Нефтчи”нинг собиқ устози Баҳром Ҳайдаров яқинда Россия пойтахти Москвага сафар уюштириб, “Локомотив”да бўлишди. Маълум муддат Юрий Сёмин бошқарувидаги “темирйўлчилар” клубида маҳоратини оширган мутахассислар у ерда ўзлари учун бир қатор янгиликларни кашф этишга муваффақ бўлишди.



Шунингдек узоқ йиллардан буён “Насаф” жамоасини бошқариб келаётган, 3 карра Ўзбекистоннинг “Энг яхши мураббийи” сифатида тан олинган Рўзиқул Бердиев ҳам “Про” мураббийлик лицензияси учун ўқув-курсларида таҳсил олаётганди. Воҳалик мутахассис малака ошириб қайтиш мақсадида Туркиянинг “Бешиктош” клубини танлади. Унга “Пахтакор” раҳбариятида фаолият юритаётган, собиқ ҳужумчи Жаъфар Ирисметов билан Шота Арвеладзенинг яқин ёрдамчисига айланиб улгурган Жасур Абдураимов ҳамроҳлик қилди.

Албатта мураббийларимизнинг хориж клубларида малака ошириб қайтгани футболимиз учун жуда фойдалидир. Боиси улар Европа жамоаларидан ўзлари учун керакли бўлган ишларни кашф этишга эришгани аниқ.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика