RU

Последние новости

12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  0 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  2 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  9 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  15 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  26 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  35 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3

Ўзбекистон ЖЧ саралаш ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини кўрсатиши мумкин Новости

Ўзбекистон ЖЧ саралаш ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини кўрсатиши мумкин

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб ўйинида ижобий натижага эриша олса, саралаш ўйинлари тарихида ўзининг энг яхши натижасига эришади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 сентябрь куни Тошкентда Иордания миллий терма жамоасига қарши майдонга тушиб, ЖЧ саралаш ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини такрорлайди. Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2005 йили Бахраин терма жамоасига икки ўйин натижасига кўра Осиё минтақаси саралаш плей-офф ўйинларида мағлубиятга учраган.

10 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги Пахтакор стадионида, ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб ўйини доирасида Иордания терма жамоасини қабул қилади. Амманда бўлиб ўтган илк ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Айни дамда миллий терма жамоа сафида тўп сураётган футболчилар орасида тўпурар бўлиб турган Сервер Жепаров Аммандаги учрашувда рақиб дарвозасини ишғол этган эди. Бу унинг терма жамоа сафидаги 21 голи бўлди. Бу - миллий терма жамоа сафида айни пайтда тўп сураётган футболчилар орасидаги энг яхши кўрсаткичдир. Иорданияга қарши учрашувда заҳирадан майдонга тушган Улуғбек Бақоев эса, шу пайтгача миллий терма жамоа сафида 14 голга муаллифлик қилган.

Терма жамоа тўпурарлари рўйхатини Максим Шацких бошқариб турибди. Унинг ҳисобида 34 гол мавжуд. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг айни пайтдаги бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳисобида эса 31 гол бор.

Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Темур Кападзе бўлиб турибди. Тажрибали ярим ҳимоячи Аммандаги ўйинда терма жамоа сафида 108 ўйинини ўтказди. Аммандаги илк учрашувда терма жамоа сардори Сервер Жепаров ҳам ўзининг 95 учрашувини ўтказгани эътиборга молик. Маълумот ўрнида, миллий терма жамоа ҳимоячиси Анзур Исмоилов, Иорданияга қарши 10 сентябрь куни майдонга тушса, бу унинг терма жамоа сафидаги юбилей - 50 учрашуви бўлади.

Иорданияга қарши жавоб учрашувида Ўзбекистон терма жамоасининг бир нечта футболчилари огоҳлантириладиган тақдирда, саралашнинг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юборишади. Ўзбекистон терма жамоаси сафида аввалги ўйинларда огоҳланитирилган футболчиларнинг сони 8та.

«ОСИЛИБ ТУРГАНЛАР»
Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Азизбек Ҳайдаров, Акмал Шораҳмедов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика