Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини давом эттирмоқда
25 июл 2013 18:11
Новости
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини давом эттирмоқда
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев мазкур ўйинда шогирдларининг ўйинидан кўнгли тўлганини таъкидлаб ўтди. «Ўйин анча тезкор руҳда ўтди ва шогирдларим бугун ёмон ҳаракат қилишмади. Биз ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, аммо дарвозабоннинг икки қўпол хатоси эвазига мағлубиятга учрадик. Умуман олганда, бу каби ўйинларнинг натижаси муҳим эмас. Асосийси - футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кўздан кечириш ва уларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш», - дейди Нуралиев.
Шунингдек, ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи ҳар бир йиғин давомида бир неча нафар янги футболчилар кўрикдан ўтаётганини қўшимча қилди. «Ушбу йиғинимизга «Бунёдкор» сафида икки янги футболчини таклиф қилдик. Сабаби, улар Биринчилик баҳсларидаги ўйинлари билан мураббийлар штабимизда яхши таассурот қолдиришди. Шунингдек, йиғинимизда янги дарвозабон кўрикдан ўтмоқда. Айтиш мумкинки, терма жамоамизда селекция ишлари яхши йўлга қўйилган», - дейди Нуралиев.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасининг Тошкент шаҳридаги йиғини 28 июль кунига қадар давом этади ва бунгача Нуралиев шогирдлари яна иккита назорат учрашувида майдонга тушади. 26 июль куни Ўзбекистон ўсмирлари «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши майдонга тушишса, 28 июль куни Нуралиев шогирдларига Тошкентнинг бошқа бир жамоаси - «Локомотив»нинг ёшлар жамоаси рақиблик қилади. Иккала ўйин Тошкентдаги «ЖАР» стадионида бўлиб ўтади. Бунёдкорга қарши учрашув соат 17:00да бошланса, Локомотив клуби ёшларига қарши ўйиннинг бошланиш вақти соат 10:00га белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этади. Мазкур турнирнинг финал босқичига қуръа ташлаш маросими 26 август куни бўлиб ўтади.
Комментарии