RU

Последние новости

11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  0 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22

Ўзбекистон U-17 Австрия ўсмирларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади Новости

Ўзбекистон U-17 Австрия ўсмирларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 2 сентябрь куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Австрияга учиб кетади.
Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 2-9 сентябрь кунлари Австрияда навбатдаги йиғинини ўтказади. Мазкур йиғин давомида Нуралиев шогирдлари 5 ҳамда 7 сентябрь кунлари мезбон - Австрия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Таъкидлаш жоиз, Австрия ўсмирлар терма жамоаси (U-17) ҳам БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчиси саналади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси айни дамда Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. Нуралиев шогирдлари Тошкентдаги йиғин давомида Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дастлаб, 18 август куни ўтказилган ўйинда ўзбекистонлик ўсмирлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 20 август куни ўтказилган иккинчи ўйинда ҳам, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг қўли баланд келди - 2:1.

Ўзбекистон ҳамда Эрон ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги учинчи ўртоқлик учрашуви 22 август, пайшанба куни бўлиб ўтади. Ушбу учрашув ҳам Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштитрок этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика