RU

Последние новости

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Ўзбекистон U-16 чемпионати. “Одил жуниор” асосий таркибининг 5 нафар футболчиси жамоага ёрдам бера олмайди Новости

Ўзбекистон U-16 чемпионати. “Одил жуниор” асосий таркибининг 5 нафар футболчиси жамоага ёрдам бера олмайди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакат U-16 чемпионати учрашувларини 11-21 ноябрь кунлари оралиғида ўтказишни режалаштирганди.

Бироқ кейинроқ CAFA U-15 (2006) терма жамоалари ўртасида 17-24 ноябрь кунлари Душанбеда мусобақа ташкил этишга қарор қилди. Унда Сервер Жепаров бошқарувидаги ўсмирларимиз иштирок этади. 

CAFA мусобақаси режаси сабаб, ЎзПФЛ барча жамоалар қайдномаларига қайта мурожаат қилди. Унга кўра, деярли барча жамоалар асосини 2005 йилда туғилган футболчилар ташкил этади. Фақатгина “Одил жуниор” мусобақада 1 ёш кичик тоифа — 2006 йилда туғилган футболчилар билан ўйнашни режалаштирган. Аммо эндиликда жамоанинг 5 асосий футболчиси терма йиғинига жалб этилганидан келиб чиқиб, улар фақатгина “Металлург” жамоасига қарши илк учрашувдагина иштирок этиш имкониятига эга. Боиси, Сервер Жепаров жамоаси 10 ноябрь куни йиғинга киришади. 

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ “Металлург” — “Одил жуниор” учрашувини 9 ноябрь санасига кўчирди. Беллашув 15:00 да “Чиғатой” спорт базасида старт олади. Қолган жамоалар режасига қайта ўзгартириш киритилмаслиги учун ЎзПФЛ бошқа учрашувлар вақти ва санасини ўзгаришсиз қолдирди. Режага кўра, терма йиғини ҳамда ЎзПФЛ мусобақаси бир-бирига ҳалал бермайди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика