RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  3 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  16 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  29 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  91 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти ҳақида (ФОТО+ВИДЕО) Новости

Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти ҳақида (ФОТО+ВИДЕО)

Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинига киришди.

Кунинг биринчи ярмида Тошкентдаги "City Palace" меҳмонхонасида тўпланган терма жамоамиз илк машғулотни соат 16:30да ТТМИ стадионида ўтказди.

Машғулотда йиғинга жалб этилган 4 нафар (Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов ва Отабек Шукуров) легионерлардан ташқари барча футболчилар иштирок этишди. Легионерлар эса дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган тур учрашувларидан сўнг терма жамоамиз ихтиёрига етиб келишади.




Эктор Купер мазкур йиғинга таклиф этган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)
Роман Абдулов (АГМК)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)
 
Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)
 
Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)
 
Ҳужумчилар:
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)


Купер эълон қилган таркибдан ўрин олган дарвозабон Ботирали Эргашев жароҳати боис мазкур йиғинда иштирок эмаслиги ойдинлашди. Унинг ўрнига эса охирги пайтларда Суперлигада ишончли ўйинлари билан эътибор қозонган, ўтган турда сайтимиз орқали "тур дарвозабони" дея эътироф этилган АГМК посбони Роман Абдулов чақирилган.



Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотида Купер ёрдамчиси, жисмоний тайёргарлик бўйича жавобгар мутахассис Антонио Сариоглу кўринмади. Маълум бўлишича, жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис бугун кечқурун Тошкентга учиб келади ва эртадан футболчиларни шуғуллантиришни бошлайди. Қолган мураббийлар штабидаги мутахассислар ўз ўрнида ишни давом эттиришмоқда.



Денис Иванков одатдагидек дарвозабонлар билан ишни давом эттирмоқда. Унинг қўл остида ўтган йиғинга нисбатан иккита янги ном пайдо бўлган. Терма жамоадан илк бор чақирув олган "Қўқон-1912" дарвозабони Ўткир Юсупов ҳамда АГМК кипери Роман Абдулов қолган ҳамкасблари Игнатий Нестеров ва Элдорбек Суюнов сингари машғулотларда қаттиқ ишлашмоқда.

Футболчиларни йигалёзди машқларини эса Купернинг яна бир ёрдамчиси Маҳмуд Фаёз Муҳаммад ўтказмоқда. Карлос Фантагуцци эса тактик таҳлил билан шуғулланмоқда.



Шунингдек, ўтган йиғинда терма жамоамиз бош маъмури бўлган Бахтиёр Исмоилов ўрнига Сарвар Тожиев ишни давом эттирмоқда. Қолган ўзгаришлар ҳозирча кузатилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, "Крилья Советов"да ўйнаётган ҳимоячимиз Виталий Денисов жароҳати боис мазкур йиғинга чақирилмагани ЎФА томонидан айтилганди.


ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг машғулоти 



Эктор Купер эътиборига тушган ва рўйхатга кирмаган футболчилар ҳақида

Купер МТЖга чақирмаган футболчиларнинг "жаҳли" чиқди


TAS-IX

 


TAS-IX эмас


ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг машғулоти


Фото: Нарзулла Сайдуллаев - "Facebook", "Instagram"

Видео: Жаҳонгир Файзуллаев  "Instagram"

Шаҳбоз Беғамов - "Telegram""Instagram""Twitter""Facebook" 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика