RU

Последние новости

12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  1 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  1 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  3 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  15 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  6 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  4 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  5 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  9 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  2 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига Суперлига, Корея ва араб жамоалари қизиқмоқда Новости

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига Суперлига, Корея ва араб жамоалари қизиқмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси ва Қатарнинг "Ас Сайлия" клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовга бир қатор жамоалар харидор.

Охирги йилларда фаолиятини Қатарда давом эттираётган ҳужумчимиз Темурхўжа Абдухолиқовни "Ас Сайлия" билан амалдаги битими 30 июнь куни тамом бўлади. Томонлар агарда янги келишувга эришишса, унда Абдухолиқов фаолиятини Қатарда давом эттириши мумкин. Акс ҳолда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини Жанубий Корея ёки араб давлатларидан бирида давом эттириш эҳтимоли йўқ эмас. Шунингдек, Абдухолиқовга Суперлига клубларидан ҳам жиддий қизиқиш ва таклифлар мавжуд.

Бу борада биз Темурхўжа Абдухолиқов билан боғланганимизда, футболчи ушбу хабарни тасдиқлади. Абдухолиқовнинг таъкидлашича, кўп нарса Рамазон ойидан кейин маълум бўлади. Айни пайтда Қатарда чемпионат тугаган ва жамоалар танаффусга йўл олишган. Абдухолиқов унга бир қатор вариантлар мавжудлиги, хусусан Жанубий Корея ва араб жамоаларидан жиддий чақирувлар бўлаётганини тасдиқлади. Шунингдек, Суперлигадан ҳам чорлов бўлаётганини инкор этмади.

Эслатиб ўтамиз, қишда Темурхўжа Абдухолиқовга "Пахтакор"дан таклиф бўлган, аммо ҳужумчининг "Ас Сайлия" билан ўртадаги битими борлиги сабабли ушбу трансфер амалга ошмай қолганди.

Рейтинг: +62   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика