RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 9-бор Осиё чемпионатида ўйнайди Новости

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 9-бор Осиё чемпионатида ўйнайди

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2016 йилги Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Жамоамиз Фаластинда ўтган саралаш баҳсларида Мальдив (8:0), Фаластин (6:0) ва Яман (5:2) ўсмирларини мағлуб этиб қитъа биринчилигига чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз тарихида тўққизинчи бор U-16 Осиё чемпионатида иштирок этади. Ўсмирларимиз кетма-кет бешинчи бор бу чемпионатга йўл олмоқда.

Бунга қадар U-16 жамоамиз 1994, 1996, 2002, 2004, 2008, 2010, 2012 ва 2014 йилги қитъа чемпионатида қатнашган. Маълумот учун, 2002 йил қитъада тўртинчи, 2010 йил иккинчи бўлганмиз. 2012 йил эса Эронда Осиё чемпиони бўлгандик.

Эслатиб ўтамиз, U-16 Осиё чемпионати 2016 йил сентябрь ойининг иккинчи ярмида Ҳиндистонда бўлиб ўтади.

Қуйида кейинги йил Осиё чемпионатида иштирок этадиган жамоалар нечинчи марта қитъа биринчилигига чиққани ҳақида маълумот келтирилган:

Япония - 13
Жанубий Корея - 12
КХДР - 10
Саудия Арабистони - 10
Эрон - 10
Таиланд - 10
Ироқ - 9
Уммон - 9
Ўзбекистон - 9
Ҳиндистон - 7
БАА - 7
Вьетнам - 7
Қувайт - 6
Австралия - 5
Малайзия - 5
Непал - 4

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика