RU

Последние новости

21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  6 20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  18 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  21

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испаниядаги йиғинни якунлаб, Туркияга етиб борди Новости

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испаниядаги йиғинни якунлаб, Туркияга етиб борди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14-25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида ўқув машғулот йиғини ўтказгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Йиғин давомида футболчиларимиз Швейцариянинг "Делемон" (2:2) ва Грузиянинг "Локомотив" (3:2) жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишди.  
 
Любинко Друлович шогирдлари кеча Испаниядаги йиғинни якунлаб, Туркияга етиб боришди. Эндиликда вакилларимиз Туркияда йиғинни давом эттиришади. Терма жамоамиз делегацияси "Limak Eurasia" меҳмонхонасига жойлашган.
 
Туркияда Олимпия терма жамоаси аъзолари назорат ўйини ўтказиши ҳам режалаштирилган. Жумладан, 27 февраль куни футболчиларимиз "Истамбул Башакшеҳир" клубининг U-23 жамоасига қарши майдонга тушади. Туркиядаги йиғин 3 март кунигача давом этади.  
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўрмоқда. Саралаш баҳслари шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари билан куч синашишади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика