Расман: Ўзбекистон МТЖ Японияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
29 ноя 2021 11:30
Новости
Расман: Ўзбекистон МТЖ Японияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йилги ўйинларини кучли терма жамоага қарши баҳс билан бошлайди.
Бироз аввал ЎФА матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз 2022 йилнинг 21 январь куни Япония терма жамоаси билан халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Мазкур беллашув Токиодаги "Саитама" стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги бор 15 ноябрь куни Грузия терма жамоаси билан меҳмонда ўртоқлик ўйинида майдонга тушган ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии