RU

Последние новости

00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  3 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:10Европа лигаси. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед". Финал старт олди! (онлайн ҳисоб)  38 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  12

Ўзбекистон кубоги. "Насаф" Жиззахда ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқди Новости

Ўзбекистон кубоги. "Насаф" Жиззахда ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқди

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.



Ўзбекистон кубоги, чорак финал.
СЎҒДИЁНА – НАСАФ - 0:1
29 октябрь 2021 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони.

Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Илья Ильин
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Гол: Шоҳмалик Комилов 54 пенальти, - 0:1.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 4.Элёр Орифов, 5.Аюбхон Номанов (20.Баҳодир Насимов, 62), 6.Искандар Шайкулов (18.Дарко Станоевич, 81), 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов (15.Жасур Ҳакимов, 81), 17.Шаҳбоз Жўрабеков, 28.Эргаш Исмоилов (11.Жасур Ҳасанов, 46), 31.Лука Чермель, 77.Саҳоб Рашидов (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 25.Нодирбек Қўйбоқов, 88.Муҳсин Бозоров.

"Насаф": 13.Азамат Сойибов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов (22.Акмал Мозговой, 66), 7.Дониёр Нарзуллаев (18.Баҳром Абдураҳимов, 66), 15.Жўрабек Маннонов, 19.Ҳусайн Норчаев (99.Андрия Калудерович, 66), 20.Суҳроб Нуруллоев, 34.Шерзод Насруллаев, 50.Шоҳмалик Комилов (92.Умар Эшмуродов, 86), 88.Марко Станоевич (77.Ойбек Бозоров, 66).
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 8.Дилшод Саитов, 28.Сардор Садуллаев, 71.Жасур Жумаев, .

Огоҳлантиришлар: Саҳоб Рашидов 24, Аюбхон Номанов 40, Лука Чермель 42, Азамат Сойибов 56, Жамшид Болтабоев 65, Искандар Шайкулов 69, Ғолиб Ғайбуллаев 73, Баҳром Абдураҳимов 76, Элёр Орифов 85, Суҳроб Нуруллоев 90+3, Жавоҳир Қаҳрамонов 90+5.



ЯНГИЛАШ


90+6. ЎЙИН ТУГАДИ! "Насаф" ярим финалга йўл олди!

90+6. "Сўғдиёна"да бурчак тўпи, сўнгги имконият шекилли

90+5. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Жавоҳир Қаҳрамонов

90+3. Огоҳлантириш. "Насаф". Суҳроб Нуруллоев

90+2. "Сўғдиёна" гол уришга бор кучи билан ҳаракат қилмоқда, аммо бу майдонда комбинациялар ўхшамаяпти

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди

89. Майдонда ишкал бошланди... Эшмуродов Насимовга калла қўйган экан, ҳакам буни кўрмади

88. Учрашув бошида бироз ҳаяжонланган "Насаф"нинг учинчи рақамли посбони Азамат Сойибов бугун анча ишончли ўйнади

86. Ўзгариш. "Насаф". Комилов ўрнига Эшмуродов тушди

85. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Элёр Орифов

83. УХХХ! "Насаф" жарима майдони ичида футболчилар тўқнашиб кетишди, ҳакам қоида бузилмаган деб топди. Улуғбек Бақоев бундан дарғазаб! 

81. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Норхонов ва Шайкулов ўрнига Ҳакимов ва Дарко Станоевич тушди

79. ЗАРБАААА! Жасур Ҳасанов бирга бир вазиятда зарба берди, Сойибовдан сейв! 

78. Хавфли вазият! Калудерович бирга бир вазиятга чиқди, аммо зарба бера олмади! 

78. "Насаф" ҳисобда олдинга чиқиб олгач, ўйин вақтини чўзмоқда ва айтиш мумкин бўлса "ифлос футбол" намойиш этмоқда. Энг асосийси уларда натижа бор ва улар бунга ҳақлилар 

76. Огоҳлантириш. "Насаф". Баҳром Абдураҳимов

75.ЗАРБАААААААААААААА! Ҳасанов бурчакдан тўпни узатди, Жўрабеков эса яқин масофадан ноаниқ зарба берди!

74. ЗАРБААА! Жўрабековнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўпни Сойибов қайтарди! 



73. Огоҳлантириш. "Насаф". Ғолиб Ғайбуллаев

69. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Искандар Шайкулов

66. Ўзгаришлар. "Насаф". Нарзуллаев, Станоевич, Норчаев, Раҳматов ўрнига Мозговой, Норчаев, Бозоров, Калудерович тушди

65. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Жамшид Болтабоев

62. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Номанов ўрнига Насимов тушди

56. Огоҳлантириш. "Насаф". Азамат Сойибов

54. ГООООООООООООООООООООООЛ! ШОҲМАЛИК КОМИЛОВ! Паненка услубида гол урди! 0:1! 



53. ПЕНАЛЬТИ! "Сўғдиёна" дарвозаси томон! Комиловни Орифов йиқитди...

52. ЗАРБАААА! Митровичдан ажойиб сейв, бурчак тўпидан кейин дарвозабон жамоасини голдан қутқарди! 

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Исмоилов ва Рашидов ўрнига Ҳасанов ва Қаҳрамонов тушди


45+1. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

42. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Лука Чермель

40. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Аюбхон Номанов



38. ЗАРБА! Марко Станоевичнинг 22 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

32. ЗАРБА! Дониёр Нарзуллаевнинг зарбасидан кейин тўп Чермелга тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи меҳмонларда

28. ЗАРБААААА! Чермелнинг бурчакдан узатган тўпини Жўрабеков боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!



24. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Саҳоб Рашидов

21. "Насаф"нинг ҳужуми, Нарзуллаев ҳозир Митровичга нисбатан қўпол ўйнади

19. Зарба! Норчаевнинг бош билан зарбаси дарвоза устидан кетди, қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни ҳам қайд этди

16. ЗАРБА! Яна Комиловнинг зарбаси, бу сафар ҳам ноаниқ!



12. ЗАРБА! "Насаф"нинг илк ҳужуми, Шоҳмалик Комиловнинг зарбаси ноаниқ кетди

10. Дастлабки 10 дақиқада мезбонлар "Насаф"ни ўз жарима майдони ичига "қамаб қўйишди"!

7. ЗАРБАААА! Яна Норхоновнинг зарбаси ва яна Сойибовдан сейв! 

6. ЗАРБААААА! Шоҳруз Норхоновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин Азамат Сойибов тўпни қайтарди! Ажойиб зарба ва ажойиб сейв! 

5. УХХХ! Азамат Сойибов ҳозир тўпни тепиб юборишда кутилмаган хатога йўл қўйди, Саҳоб Рашидовнинг зарбаси ноаниқ кетди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:15да бошланади.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика