RU

Последние новости

03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  0 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  0 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  17 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1

Илёс Зейтуллаев: "Андижон" учун мотивация муҳим роль ўйнади, "Бунёдкор" ажойиб мавсум ўтказди" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Андижон" учун мотивация муҳим роль ўйнади, "Бунёдкор" ажойиб мавсум ўтказди"

Суперлиганинг 30-турида "Бунёдкор" Тошкентда "Андижон"ни қабул қилди (1:2).

Учрашувдан сўнг "қалдирғочлар" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрларини билдирди.

"Кўрдингизки, биринчи бўлимда жамоамиз ёмон ўйнамади. Худудий устунликка эга бўлдик. "Андижон" учун иккинчи бўлимда мотивация катта роль ўйнади. Улар Суперлигада қолиш учун ўйнаётганди. Бизда ўтган йили шундай вазият бўлган эди. Элитада жон сақлаб қолиш учун бир нечта тўсиқлардан ўтишга тўғри келади. "Андижон"ни Суперлигада қолгани билан табриклайман. Мен жамоамдаги йигитларга ажойиб мавсум учун раҳмат айтмоқчиман. Улар қилган ишларидан кўпроғига лойиқ эди. Мураббий сифатида уларнинг меҳнатидан келиб чиқиб айтяпман. Биз яхши мавсум ўтказдик. Футбол ичидагилар нима деганимни тушунишади. Охиргача курашгани учун йигитларга ташаккур",- дейди Илёс Зейтуллаев.

- Яхши мавсум ўтказганингизни айтдингиз. Қайси омиллар сизни хурсанд қилди ёки аксинча?

- Мавсум тугади, энди хотиржам барчасини ўйлаб кўриш мумкин. Қийин вазиятлар бўлди, албатта. Жамоа майдонда ва ташқарисида аҳилликни кўрсата олди. Осон бўлмаган йўлни босиб ўтдик. Кучли учликдаги жамоалар Суперлига грандлари ҳисобланади. "Динамо"ни ҳам айтиб ўтиш жоиз. Раҳбарият билан жамоани кучайтириш ва бошқа масалаларни кўриб чиқамиз. Позитив томонлар ҳам бўлди мавсум давомида. Таркибимизда кўплаб ёшлар тўп тепди. Улар пойдеворимиз, имконият беришда давом этамиз. 

- Турнир жадвалидаги ўриндан келиб чиқсак, ишингизни қандай баҳолайсиз?

- Менга бошқа одамлар баҳо бергани яхши. Ўзимни баҳолашни тасаввур қилолмайман. Мураббий жамоасиз, футболчиларсиз мураббий ҳисобланмайди. Мен биринчи ўринга жамоани қўяман. Шу ўринда матбуот хизматимиз, ошпазлар, ишчилар, қийин иш қиладиган лекин кўринмас ходимларимиз бор. Уларга ҳам раҳмат. Академиямизга раҳмат. Биз барчамиз жуда яхши мавсум ўтказдик. 

- Жамоа сизнинг қўл остингизда йилдан-йилга ривожланди, ўсишга эришди. Навбатдаги қадамни ташлаш вақти келдими? Балки учлик, чемпионлик учун курашишни кутиш мумкиндир?

- Бу саволни раҳбариятга бериш керак. Кўряпсиз, қайси жамоалар таркибига топ футболчиларни қўшиб оляпти. Англияда мавсум тугаса ким чемпион бўлиши мумкин, "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ёки "Арсенал", Бундеслигада "Бавария", "Боруссия Дортмунд", Италияда "Интер", "Ювентус". Футболни алдай олмайсиз. Бизда пойдевор бор. Дейлик мен кетсам ҳам иш давом этиши керак. Олдинга интилишимиз зарур. 

- Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга гуруҳда кимлар рақиб бўлишини истайсиз?

- Биз исталган жамоа билан ўйнашимиз мумкин. Ўзбек футболини кузата туриб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳар қандай рақиб билан ўйнай олишини, футболчиларда руҳият пайдо бўлганини айтаман. Жаҳон чемпионати қайси жабҳада ўсганимизни, қандай камчиликлар борлигини кўрсатиб беради. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
01 дек 12:37:58
Valijon Masharipov
Бабаяннинг келгани билинди кучли командани ютяпти
   
30 ноя 19:30:48
Azim Ismailov
Андижон колгани яхши булмади чунки кейинги уйинни андижон очлда 23 декабр куни утказади уртада 2 уйин утказиб тайергарлик куриб оларди
Бунедкор эса очикчасига уйинни берди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика