RU

Последние новости

11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  3 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  17 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ишчи гуруҳ вакиллари Андижон вилоятида бўлишди Новости

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ишчи гуруҳ вакиллари Андижон вилоятида бўлишди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг Намангандаги хизмат сафари тафсилотлари билан таништирган эдик.

Сафарнинг иккинчи кунида ЎФА ишчи гуруҳ вакиллари Андижон вилоятида бўлишди. Дастлаб Равшан Эрматов бошчилигида мутахассислар Андижон шаҳридаги Бўстон даҳасида жойлашган Андижон болалар ва ўсмирлар футбол мактабига ташриф буюриб, ёш футболчилар билан учрашди ва футбол мактаби шароитлари билан яқиндан танишди. Келажакда ушбу даргоҳда футбол академиясини ташкил буйича таклиф таёрлаш режалаштирилди. Кейин мутахассислар Андижон шаҳри Шўрбулоқ дахасида жойлашган болалар ва усмирлар футбол академиясида бўлиб, ушбу академия фаолияти билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзида Озарбайжонда ўтган халқаро турнирда ғолиб бўлган ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг Андижон шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати фаолияти ўрганиб чиқилиб, ушбу даргоҳда футболчиларни қабул қилиш квоталарини кўпайтириш ва қўшимча майдонлар қуриш таклифи илгари сурилди. Шунингдек, «Андижон» клуби иштирок этадиган «Соғлом авлод» стадионида майдон ҳолатини янада яхшилаш бўйича кўрсатма берилди. ЎФА ишчи гуруҳи томонидан Избоскан, Шаҳрихон, Асака, Қўрғонтепа туманлари кўздан кечирилиб футбол мактаблари ва академиялари барпо этиш учун қулай локациялар белгилаб олинди.

Андижон футболининг бугунги ҳолати ўрганиб чиқилгач, тегишли хулоса ва режаларни мухокама қилиш мақсадида Равшан Эрматов Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов билан учрашди ва вилоят футболини ривожлантириш бўйича режалар борасида суҳбатлашди.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика