Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Францияга етиб борди
04 июл 2024 12:17
Новости
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Францияга етиб борди
Ўзбекистонликлар ФИФА рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган, 2024 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилаётган Франция терма жамоасига қарши ўртолик ўйини учрашуви ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Шунингдек, ушбу сафар учун вакилларимизнинг барча харажатларини Франция футбол федерацияси ўз бўйнига олгани ҳақида "Эшитдик-да" рукни орқали маълум қилгандик.
Тошкент вақти билан бугунга ўтар кечаси Ўзбекистон аёллар терма жамоаси делегацияси Франция пойтахтига етиб борган.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 5 июль куни терма жамоамиз Парижда Франция терма жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказади.
Қайд этиш лозим, ҳамон бош мураббийсиз бўлиб турган аёллар терма жамоамизга ушбу сафарда Ўзбекистон U-18 аёллар терма жамоаси устози Владимир Панов бошчилик қилмоқда.




Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии